TGViewer
OPER UZ | Расмий канал OPER UZ | Расмий канал @oper_uz · 984K subscribers
Post #130940 55.9K
8529417.pdf1.2 MB
Техникум усталарини аттестация қилиш бекор қилиниб, касбий сертификатлаш тизими жорий этилади

Ҳукуматнинг қарори билан (552-сон, 09.10.2026 й.) касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига малака тоифаси бериш тартиби тугатилиб, касбий сертификат бериш тизими белгиланди.

• Кимлар ва қандай тартибда ўтади?
Касбий таълим ташкилотларида фаолият юритаётган усталар ҳар 5 йилда камида бир марта мажбурий тартибда сертификатлашдан ўтказилади. Сертификат 5 йил муддатга берилади.
• Имтиҳон шакли: Синовлар 2 босқичда жами 100 баллик тизимда ўтказилади:
• 1-босқич — назарий билимлар (максимал 30 балл);
• 2-босқич — амалий кўникмалар (максимал 70 балл). Сертификат олиш учун номзод ҳар иккала босқичнинг ҳар бирида камида 70 фоиздан тўплаб, умумий 70 балл ёки ундан юқори натижа кўрсатиши шарт.
• Сертификатсиз ишлаш мумкинми? Мажбурий синовдан ўта олмаган устага бир марта қайта топшириш имконияти берилади. Унда ҳам ўта олмаса, меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади.
• Кимларга тўғридан-тўғри берилади? Ўқувчилари халқаро ёки республика касбий танловларида 1–3-ўринларни эгаллаган усталарга синовларсиз тўғридан-тўғри касбий сертификат берилади.
• Хизмат тўлови: Навбатдаги мажбурий сертификатлаш бепул амалга оширилади, ихтиёрий (навбатдан ташқари) топширганда эса БҲМнинг 3 баравари миқдорида йиғим олинади (ЯИДХП ёки платформа орқали мурожаат қилинса 10% чегирма мавжуд).

🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
  • 🤣 30
  • 👍 14
  • 🤯 4
  • 🤬 4
More from @oper_uz
  1. Oct 9, 2026🌅 Тонгингиз нурли, кайфиятингиз ажойиб бўлсин! ☀️😃 💥 Янги кун – янги имкониятлар! 🚀 Ҳа…
  2. Oct 9, 2026🤑🤑"MrBeast" Ўзбекистонга қанчага келди? Бир неча миллион долларлар ҳақида гап кетмоқда..…
  3. Oct 9, 2026💥 👵🏻 Бугун 10-октябрь Халқаро бувилар куни 🎉Ҳар йили 10-октябрда бу байрам кўплаб оила…
  4. Oct 9, 2026«ҚИЗИМ КОМАДА…» Бир онанинг ноласи 🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
  5. Oct 9, 2026🧑‍⚖Бировнинг шахсий мулкига қасддан зарар етказиш учун қонуний жавобгарлик бор. Буни назо…
  6. Oct 9, 2026❗️АҲРОР ҚЎШМАТОВ УЧУН ЯНА 1 МЛРД СЎМ ПУЛ ЙИҒИЛДИ! Бугун Аҳрор Қўшматов учун яна 1 миллиард…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →