#Хушхабар
Талабалар учун ажойиб янгилик: Рақамли технологиялар вазирлиги Gemini AI Plus обунасини талабалар учун бепул қилди.
Ўзбекистонлик талабалар энди Google Gemini AI Plus обунасидан Aileaders.uz платформаси орқали бепул фойдаланишлари мумкин.
Рақамли технологиялар вазирлиги ва Google ҳамкорлиги натижасида "Google"нинг халқаро верификация бўйича ҳамкор платформаси — SheerID Ўзбекистонни расман қўллаб-қувватланадиган давлатлар рўйхатига киритди.
Бу орқали ўзбекистонлик талабалар Google верификациясидан муваффақиятли ўтиб, 60 долларга тенг 1 йиллик Google Gemini AI Plus хизматидан мутлақо бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.
🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Post #130874
33.9K

- 🔥 33
- 👍 24
- 😁 7
- 🤣 5
- 🤡 3