TGViewer
OPER UZ | Расмий канал OPER UZ | Расмий канал @oper_uz · 983K subscribers
Post #130851 34.5K

Forwarded from BENKAM

⚡️🇺🇿 Ўзбекистоннинг саноат салоҳияти Германияда намойиш этилди

6–8 октябрь кунлари Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ALUMINIUM 2026 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Алюминий саноатининг энг нуфузли тадбирларидан бири бўлган ушбу кўргазма дунёнинг турли мамлакатларидан ишлаб чиқарувчилар, технология етказиб берувчилари ва саноат вакилларини бирлаштирди.

BENKAM кўргазмада Ўзбекистоннинг ягона вакили сифатида иштирок этиб, қурилиш, қуёш энергетикаси ва транспорт сектори учун юқори технологияли алюминий профиллари ҳамда компонентларини тақдим этди.

Компания стенди хорижий ташриф буюрувчилар ва ҳамкорларнинг эътиборини тортди. Кўргазма доирасида қатор самарали музокаралар ўтказилиб, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Европа ва Шимолий Америка бозорларига экспортни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

BENKAM Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятини халқаро миқёсда намойиш этиш ва «Made in Uzbekistan» маҳсулотларини жаҳон бозорларига олиб чиқиш бўйича ишларини давом эттиради.

📱Facebook | 📱Instagram | 🌐 Website
  • 🤣 10
  • 👍 7
  • 🔥 1
More from @oper_uz
  1. Oct 8, 2026#Даҳшат Бир парча матони деб ўлиб кетишига сал қолди 😱 Охиригача кўринг 🤝@OPER_UZ – ОПЕР…
  2. Oct 8, 2026❗️Қозоғистон Орол денгизини янада тўлдирмоқчи Қозоғистон Шимолий Орол денгизида сув сатҳин…
  3. Oct 8, 2026Президентимиз Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида кенг к…
  4. Oct 8, 2026#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ ‼️Балиқ олаётгандан текшириб олинг, инфекцияланган бўлиши мумкин 😳😱 Б…
  5. Oct 8, 2026#Тезкор ⚡Мошиналар нархи яна тушади Хитойдан вагон-вагон мошиналар кириб келмоқда Яқинларг…
  6. Oct 8, 2026Ижтимоий тармоқларда чала психологлар кўпайиб ҳамма жойни дабдаласини чиқаришди 😅 Психоло…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →