Octobank — Нью-Йоркнинг қоқ марказида
Дунёнинг энг машҳур шаҳарларидан бири, энг таниқли майдонлардан бири — ва унда Ўзбекистон бренди.
Octobank Нью-Йоркдаги Times Square экранларида ўз реклама кампаниясини намойиш этди. Шу тариқа банк дунёнинг етакчи компаниялари қаторида нуфузли халқаро реклама майдонида ўз брендини тақдим этди.
Бу банкнинг АҚШдаги халқаро фаоллигининг мантиқий давоми бўлди. Майамидаги SIBOS 2026 тадбирида иштирок этганидан сўнг, Octobank халқаро аудитория билан мулоқотни Нью-Йоркда давом эттирди.
Times Square’даги намойиш орқали Octobank 25 йиллик тажрибаси, замонавий молиявий ечимлари ва халқаро ҳамкорликка очиқлигини кенг аудиторияга кўрсатди.
Ўзбекистон банк секторининг салоҳиятини жаҳон миқёсида танитиш Octobank халқаро стратегиясининг устувор йўналишларидан биридир.
Octo-mobile | Instagram | YouTube
Telegram | Facebook | 712023333
Post #130811
66.4K