Банк ходими 100 минг доллар билан қўлга тушди
Тошкент вилоятида нуфузли банклардан бирининг минтақавий марказидаги бўлим бошлиғи 100 минг доллар олган вақтида ушланди.
У 2024 йилда отасига электрон аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида берилган Қуйи Чирчиқ туманидаги 16,05 гектар ерни сотиш ҳамда ҳокимлик захирасидаги яна 4 гектар ерни танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 4 миллион 250 минг доллар талаб қилган.
Тезкор тадбирда у сўралган пулдан 100 минг долларни олдиндан қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Post #130747
76.2K

- 😁 84
- 👍 40
- 😱 26
- 🤬 13
- 🤣 7
- 🤯 5
- 🔥 3
- 🤡 3