‼️Тошкентда маҳр талаби сабаб тўй бузилгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда шаръий никоҳ маросими вақтида келин томони билдирган маҳр шарти сабаб тўй бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўзини воқеа гувоҳи деб таништирган фуқаронинг айтишича, келиннинг аммаси маҳр сифатида икки хонали уй талаб қилган. Шунингдек, куёвдан уй олиб беришга ваъда бериши ҳамда бу ваъдани видеога ёзиб олиш сўралган.
Айтилишича, куёв ушбу талабга рози бўлмаган ва маросим ўтказилаётган хонадондан чиқиб кетган.
Ҳозирча воқеа тафсилотлари ва томонларнинг расмий муносабати маълум қилинмаган.
🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Post #130726
34.6K