❗️74 мингдан ортиқ ёшларнинг халқаро имтиҳон харажатини давлат қоплаб берди
Президент қарори билан йўлга қўйилган тизим доирасида халқаро имтиҳонларда юқори натижа кўрсатган 74 102 нафар ёшга 151 млрд сўм имтиҳон харажатлари қоплаб берилди.
Эътиборлиси, бу имкониятдан қизлар кўпроқ фойдаланган: компенсация олганларнинг 38 503 нафари қизлар, 35 599 нафари йигитлар.
Ёшлар орасида энг оммабоп имтиҳон — IELTS. Ҳозиргача 54 мингдан ортиқ ёшнинг IELTS харажатлари учун 125 млрд сўм қайтарилган. SAT бўйича ҳам 9 мингдан ортиқ ёш компенсация олган.
Яна бир муҳим рақам: компенсация олганларнинг қарийб 80 фоизи 14–23 ёшдагилар. Яъни халқаро сертификат олишга интилиш мактаб ёшидан бошланяпти.
🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Post #130717
78.9K

- 👍 117
- 🤡 19
- 💯 7
- 🤣 6
- 👎 4
- 🔥 2
- 🤯 1