#табибдан_жавоб
ЧАЛА ҚОЛДИРИЛГАН ДАВОЛАНИШНИНГ АСОРАТЛАРИ
✅ Касалликнинг кучайиши ёки қайталаниши:
Масалан, бактериал инфекцияларда антибиотиклар курсини тўлиқ ичмаслик бактерияларнинг қаршилик кўрсатишига олиб келади, бу эса касалликни даволашни қийинлаштиради.
✅ Сурункали касалликнинг ривожланиши:
Суяк ва бўғимлар касалликлари ҳолатларида сурункали оғриқ ва чекланган ҳаракатланишга олиб келиши мумкин.
✅ Даволашга жавоб бермаслик:
Туберкулёз ёки гепатит каби инфекцияларни тўлиқ даволамаслик уларни оғирроқ ва кўпроқ бардошли шаклга айлантиради (организм ўзида иммун тизимини шакллантириб олади)
✅ Қўшимча касалликлар ва асоратлар:
Чала даволанган юрак ёки қон айланиши касалликлари кейинчалик инсульт ёки юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин
✅ Қўшимча психологик ва ижтимоий оқибатлар.
❗️Чала қолдирилган даволаниш оқибатларини олдини олиш учун шифокорлар тайинлаган даволаш курсини тўлиқ бажариш жуда муҳим.
💁♀️ Саволлар учун махсус саҳифамиз
😎YouTube|📹Instagram|🌐Website|🌐Facebook
