Бизнинг замон
Бугун Россияда яшайдиган синфдошим видео юборди. Шаҳар бўйлаб хавфдан огоҳлантирувчи сиреналар янграмоқда. Кўриб, худди уруш ҳақидаги фильм кадрларини эслайсан. Аммо булар бугунги кунда содир бўлмоқда…
Шундай пайтларда тинч осмон остида яшаш, хотиржам уйғониш, меҳнат қилиш, фарзандларимизни улғайтириш ва ҳаётдан қувониш қандай катта бахт эканини янада чуқурроқ ҳис қиласан.
Фарзандларимиз ва набираларимиз уруш нималигини ҳеч қачон билмасин.
Тинчликни ва бир-биримизни асрайлик! 🙏
Post #387
134
- ❤ 5
- 👍 3

