TGViewer
Channel Public Channel
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ | NAMOZ VAQTLARI

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ | NAMOZ VAQTLARI

@namoz_vaqt

Намоз энг улуғ ибодат!

Мурожаат учун:👉🏻 @Tabriklar_admini_rasmiy
Subscribers
88.5K
Photos
977
Videos
1.6K
Links
3.6K
Recent Posts 20 shown
Post #6101 2.91K
Кимнинг наздида мол-дунё арзимас бўлса, орзулар унга юзланади.

Изоҳ. Кимгаки мол-дунёнинг кўп ёки озлиги баробар экан, билингки, у дунё молининг ҳақиқий қийматини биладиган, шунинг учун ҳам уни хор тутадиган инсондир. Оллоҳ таоло дейди: «Бу ҳаëти дунё Охират олдида фақат бир арзимас матодир» (Раъд, 26-оят).

Бу ҳақиқатни англаган инсон шу даражада бадавлатки, босган изидан олтин-кумушлар тўкилади, унинг эса бу «жаранг-жиринг»ларга эътибори йўқ. Қизиғи шуки, у инсон қанчалик дунё муҳаббатидан қочса, дунё шунчалик унинг орқасидан қувади, бутун орзу-ҳаваслари билан унга юзма-юз, бор имконияти билан унинг хизматига тайёр, сафарбар!

“Унвонул баён”дан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Намоз Энг Улуғ Ибодат
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
  • ❤ 7
  • 🕊 2
  • 💯 2
Post #6100 3.05K
ЗИНОДАН БЎЛГАН ҲОМИЛАНИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Яқинда бир йигитнинг севган қизи ҳомиладор бўлиб қолибди. Ҳозирда ҳомила бир ойлик бўлган. Энди бу йигит ўша қизнинг уйига совчи юбориб, тўйини қилиб, никоҳдан ўтса хам қизнинг ичидаги бола зинодан бўлиб қолаверадими?


БАТАФСИЛ:👇🏼
  • ❤ 3
Post #6099 3.89K
☪️ Намоздаги ҳолатларнинг жисмоний фойдалари:

√ Қиём - Тик туриш:
— Белдаги оғриқларни 25% камайиши.
— Тиззалардаги оғриқларни 52% камайиши.
— Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
— Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.

√ Рукуъ холати:
— Белдаги оғриқларни 18% камайиши.
— Тоз бўғимларидаги оғриқларни 31% камайиши.
— Тиззадаги оғриқларни 63% камайиши.
— Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
— Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.

√ Сажда холати:
— Белдаги оғриқларни 24% камайиши.
— Кафтдаги оғриқларни 27% камайиши.
— Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 13% камайиши.
— Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши.
— Билаклардаги оғриқни 28% камайиши.

√ Қаъда холати:
— Белдаги оғриқларни 37% камайиши.
— Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 17% камайиши.
— Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши

‼️ Унутманг
! Намоз ўқишдан асл мақсад эса Аллоҳ буюрган амални бажариш орқали, Унинг розилигига эришиш, Жаннатда Расулуллоҳ билан бирга бўлмоқдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Намоз Энг Улуғ Ибодат
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
  • ❤ 14
  • 🥰 4
Post #6098 3.13K
Термал пайпоқ Маҳси Форм Аcтиве

🟡 Маҳсулотимиз етарлича қалинликда ва керакли масофани пиёда босиб ўтиш мумкин.

🟡 Амалдаги хом ашё ва матонинг эластиклиги туфайли улар оёқларингизни пайпоқ каби қоплайди.

🟡 Кийиш ва ечиш осон.

🟡 Сув ўтказмайди, тик туради, ичида юпқа пайпоқ билан кийиш тавсия этилади.

🇹🇷 Туркияда ишлаб чиқарилган

🎁 АКСИЯ НАРХДА ШОШИЛИНГ
💰 Махсулот нархи: 69.000 сўм


✅ Тўловни махсулотни қўлингизга олганда қиласиз!

🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.

АЛБАТТА БУЮРТМА БЕРИНГ:

👇🏼👇🏼👇🏼
https://alijahon.uz/oqim/120163
https://alijahon.uz/oqim/120163
https://alijahon.uz/oqim/120163

📲 БОШҚА МАХСУЛОТЛАР 🛍
  • ❤ 1
Post #6097 3.29K
ОТАМДАН КЎРА ЯХШИРОҚ ОТА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак Рамазон ҳайити куни чопқиллаб ўйнаб юрган болалар олдидан ўтиб қолдилар. Уларорасида бир бола ўзи алоҳида йиғлаб ўтирар эди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ёнига бориб сўрадилар:
– Эй болакай, нега йиғлайдирсан?
– Эй амаки, қўяверинг, менинг дардимни сўраманг! Менинг отам ғазотда вафот этди. Энди мен шундай ҳайит байрам кунида кўнглимга сурур бағишловчи ота топа олмайман! – жавоб берди бола.
– Хоҳлайсанми, мен сенга ота бўламан, Фотима опа бўлади, Ойша она бўлади?
– Эй Аллоҳнинг Расули, мени афв қилинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам болани етаклаб уйига олиб бордилар. Қорнини тўйғазиб, кийим-кечак кийдирдилар. Қўлига озроқ пул бериб:
– Энди бориб ўртоқларинг билан ўйнайвер! – дедилар.
Бола фахру ифтихорда қайтганини кўрган ўртоқлари сўрашди:
– Сенга не бўлди, боягина йиғлаб ўтирган эдинг, энди бўлса ўзингда йўқ хурсандсан?
– Отамдан кўра яхшироқ отани, онамдан кўра яхшироқ онани кўрдим! – жавоб қилди болакай.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Намоз Энг Улуғ Ибодат
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
  • ❤ 12
  • 💯 3
  • 🕊 2
Post #6096 3.35K
🪽Шошилманг КЎРИБ ўтинг

Укаси шаҳарда яшайди, акаси эса қишлоқда. Укаси акасига айтмасдан уйланиб олган эди... ​Бир куни укаси акасини келин билан танишасиз деб шаҳардаги уйига меҳмонга чақиради. Акаси хурсанд бўлиб кириб келади-ю, КЕЛИННИ КЎРИБ даҳшатдан тошдек қотиб қолади... Кўзларига ишонмасди. Чунки..😱

⬇️Давоми даҳшат 👇
  • ❤ 4
Post #6095 4.6K
ИККИ КИШИНИНГ КЎНГЛИНИ АЛЛОҲ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ

Аллома Абу Фазл Бурҳоний “Таҳсилот” китобида ажиб бир воқеани келтиради: «Бир одамни алломанинг ҳузурига олиб келишди. Баданининг бир қисми чириб, ёмон ҳид тараларди. Мендан: "Бу касалликнинг давоси борми?" деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан: "Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?" деб сўрадим. У ажабланиб: "Нега бу хулосага келдингиз?» деди. Мен: "Ўттиз йилдан бери табиблик қиламан. Ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимнинг ёки олимнинг кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим", дедим. У: "Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди”, деди».

Т.НИЗОМ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Намоз Энг Улуғ Ибодат
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
  • ❤ 13
  • 👍 3
Post #6093 5.24K
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ЗОТ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавмига озор берганларга ҳам яхши муомалада бўлар эдилар. Агар Аллоҳ таолога дуо қилсалар эди, душманлари ҳалок бўлгай эди. Ҳолбуки, кейинги авлодга ибрат бўлиши учун улардан интиқом олиш имкони кўп бўлган, лекин ул табаррук зот уларнинг ёмонликларига қарши яхшилик, жабру жафоларига кечириш билан жавоб берганлар.
Бир куни онамиз Ойша розияллоҳу анҳо сўради:
– Сизнинг бошингизга ҳар қачонгидан ҳам оғирроқ кун келганми?
Сарвари коинот жавоб бердилар:
– Қавмимга йўлиққанларим ичида энг оғирроғи Ақаба кунида бўлган. Ўшанда мен ўзим Лайл ибн Абдукалолга учраган эдим, у илтимосимни рад этди. Чеҳрамда ғам-андуҳ билан қайтдим. Бир маҳал бошимни кўтарсам, устимда булут соя ташлаб турибди. Қарасам, Жаброил алайҳиссалом турибди. Менга нидо қилди:
– Аллоҳ таоло қавмингиз сўзларини ва илтимосингизни рад этганларини эшитди ва сиз хоҳлаганингизни буюришингиз учун тоғлар фариштасини юборди.
Тоғлар фариштаси менга:
– Раббим мени буйруғингизни бажариш учун ҳузурингизга юборди. Нимани хоҳлайсиз? Агар хоҳласангиз, Маккадаги иккала тоғни уларнинг устига ташлаб қўяман! – деди”.
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга бундай дедилар:
– Йўқ! Мен Аллоҳ таоло уларнинг зурриётларидан Аллоҳга ширк келтирмасдан ёлғиз Ўзигагина ибодат қиладиган авлодлар чиқаришидан умидворман!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Намоз Энг Улуғ Ибодат
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
  • ❤ 27
  • 👍 2
Post #6092 4.99K
Синглимнинг тунлари уйқусираб, юрадиган одати бор эди. Шу сабабли у билан бир хонада ётардик.Бир куни ишдан чарчаб келиб, қаттиқ ухлаб қолибман. Ярим тунда бирдан уйғониб кетдим.Қарасам, синглимнинг ўрни бўм-бўш, хона эшиги эса очиқ турарди.Тезда ўрнимдан туриб, қоронғи ҳовлига чиқдим. Синглим кўзлари юмуқ ҳолда, ҳовли четидаги кимсасиз эски омборхона томон кетаётган экан. Секин орқасидан кузатдим.Омборхона олдига етганда, у бирдан тўхтади-да, секин ортига ўгирилди...Миямдаги шубҳа даҳшатга айланди. Дахшатга тушдим... ЧУНКИ СИНГЛИМ ДЕБ ЎЙЛАГАНИМ, АСЛИДА...😱

Давоми👇
  • ❤ 6
Post #6091 6.55K
Kechasi tirnoq olsa nima bo‘ladi?


Ustoz Habibulloh domla Abdulg‘affor

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

Fatvo markazi bosh mutaxassisi,

Toshkent islom instituti katta o‘qituvchisi


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Намоз Энг Улуғ Ибодат
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
  • ❤ 16
  • 👍 4
Post #6090 6.63K
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга амал қилишимизни буюрадилар:

☝️Доимо тоза овқатларни енг.

☝️Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.

☝️Кўп чайнаб, секин енг.

☝️Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.

☝️Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.

☝️Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.

☝️Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.

☝️Овқатларингиздан хурмони кам этманг.

☝️Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.

☝️Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.

☝️Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.

☝️Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.

☝️Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.

☝️Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.

☝️Асал еб туринг, у минг дардга даводир.

«Илоҳий мўъжизалар» китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Намоз Энг Улуғ Ибодат
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
  • ❤ 23
  • 👍 4
Post #6088 5.6K
ШАЙТОНГА ДЎСТ ТУТИНМАНГ

Эй, Одам болалари, шайтон Ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни сиз кўрмайдиган томондан кўрадир. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз.
(Аъроф сураси, 27-оят).

Шайтон инсониятнинг ота-онаси Одам Ато ва Момо Ҳавони қандай фитнага солгани юқоридаги оятлардан маълум бўлди. У Одам Ато ва Момо Ҳавони гуноҳга чорлаб яланғоч қилди ва жаннатдан чиқаришга муяссар бўлди. Одам болалари бу ҳодисани зинҳор унутмасликлари зарур. Акс ҳолда, шайтон уларни ҳам шармандаларча яланғочлаб, жаннатдан маҳрум этади.
Шунинг учун Аллоҳ таоло уларга хитоб қилмоқда:

«Эй Одам болалари, шайтон ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин».

Одам боласи шайтон ва шайтонзодалар билан бўладиган узлуксиз муҳорабада бўш келмаслиги керак. Зеро, у бир озгина суст бўлса, фитна ва мағлубиятга учрайди. Шундай қилиб, жаҳаннам ўчоғига ўтин бўлади. Улар бу олишувда жуда ҳушёр бўлишлари лозим. Чунки Аллоҳ таоло уларга қилган хитобда:

«Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни сиз кўрмайдиган томондан кўрадир», демоқда.

Демак, бу жангда шайтон учун қулайликлар бор. Унинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқ. Инсон шайтонни
кўрмайди, аммо у инсонни кўради. Бу эса, ўз навбатида, унга қўшимча имконият беради, инсондан эса қўшимча ҳушёрлик талаб қилинади. Чунки очиқ-ойдин душман бўлган шайтон шарридан доимо эҳтиёт бўлиб туриш керак. Бунинг учун кучли иймон ва эътиқод зарур.

«Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз».

Шайтон иймонсизларга дўст бўла туриб, уларни «тузлайди». «Мен сенинг дўстингман, сенга насиҳатчиман» деб, йўлдан уради. Шайтон муҳиблари эса унинг гапига кириб, қилган гуноҳларини хаспўшлаш учун турли баҳоналар топадилар.

"Тафсири Ҳилол" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Намоз Энг Улуғ Ибодат
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
  • ❤ 7
  • 😢 2
  • 👍 1
Post #6087 5.22K
Моҳира музлатгичдаги сабзилар ҳар куни камайиб бораётганини кўриб ҳайрон бўлди.Қизидан сўраганди бўйи етган қизи сабзини шарбат қилиб ичябман бўй ўстиради деб деди аммо ахлатда бирорта сабзи пўсти кўринмади.Бир куни қизини каравоти тагидан сабзи топиб олди.Полда юмалаб ётган сабзи жудаям ғалати тусда эди.Моҳира тушунмай уни олиб чиқиб кетди.Ўша куни қизини синаш учун 1кг сабзи олиб келди.Кутганидек қизи сабзидан битта олиб хонасига олиб кириб кетди.Яширинча кузатиб турган Моҳира қизини хонасига секин яқинлашиб эшик тирқишидан пойлади сабзини қўлида тутиб турган қизи бирдан сабзини....
  • ❤ 13
  • 👍 2
Post #6086 5.26K
#Дуо
Хайрли бир ишни ирода этганда ўқиладиган дуо

الّلهم خرلي واخترلي

Ўқилиши: Аллоҳумма хирлий вахтарлий.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Менинг ишимни яхшиликка бургин ва менга кўп яхшиликни (бажаришни) илҳом қилиб бер.

Термизий 3438 — рақам ривояти.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Намоз Энг Улуғ Ибодат
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
  • ❤ 15
  • 🕊 4
  • 🥰 2
Post #6085 5.43K
Реал ҳаётдан олинган❗️

9 ёшли бола оламдан ўтиб қолибди. Ғассол майитни ҳаттоки пешин вақтигача хам ювиб кафанлай олмабди. Жанозага йиғилган кўпгина одамлар бу ҳолатдан саросимага тушибди хавотир олишибди. Ғассол бир амаллаб анча вақтдан кейин майитни ювиб кафанлабди Ва одамларни олдига чиқибди. Одамлар Ғассолдан нимага бунча узоқ вақт қолиб кетганини сўрабди. Шунда Ғассол ҳар гал майитни ювиб кафанлашга тайёрлаган пайтимда болани оғзидан қон келувирди шу сабабдан мен узоқ вақт қолиб кетдим деб жавоб берибди. Жанозага йиғилган одамларни кўпчилиги бу ҳолатдан қўрқибди. Сабабини излай бошлабди. Кейинчалик билишсаки у болани Онаси...😰
  • ❤ 7
  • 👍 2
Post #6083 5.54K
АЛЛОҲ БИЛАН ҚАНДАЙ БИРГА БЎЛАСИЗ?
Аллоҳ таоло каломида:

«Намозни адо этганингиздан сўнг Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».(Нисо - 103)

«Қуёш оғишидан то кун қоронғусигача намозни тўкис адо қил. «Фажр Қуръони»ни ҳам. Албатта, «фажр Қуръони» гувоҳлантирилгандир». (Исро - 78)

«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир». (Тоҳо - 132)

Аллоҳ азза ва жалла бизга эслатаётган оятларида унинг бошқа ибодатларга нисбатан намозга кўпроқ эътибор бериши қўрқадиган ҳолдир. Бу ердаги ҳикмат очиқ ва равшан. Ҳикмат шуки инсоннинг Аллоҳ таоло билан бирга бўлишидир. Инсоннинг Аллоҳ билан боғланиб турадиган деразаси – намоздир. Инсон қандай қилиб доим Аллоҳ билан бирга бўла олади? Аллоҳ таоло биз меҳмон бўладигам ва кириб ўтирадиган бирор ерга жойлашишдан ҳоли ва пок бўлса, у замон ва маконга муҳтож бўлмаса бу қандай содир бўлиши мумкин? Ҳолбуки, унинг ўзи замон ва маконни яратувчидир. Сизнинг ҳаёлингизга келган бу нарсаларнинг барчаси Аллоҳга тўғри ҳам келмайди. Шундай экан биз қандай қилиб у билан бирга бўламиз? У билан бирга бўлиш қандай бўлади. Сиз Аллоҳ билан унинг олдига ҳар куни беш маҳал меҳмондорчиликка бориш билан бирга бўласиз. У сизни йигирма тўрт соат орасида беш вақт намоз билан меҳмон қилади. Сиз шу намозда турганингизда у билан бирга эканлигингизни, у сизнинг дуо ва нолаларингизни эшитаётганини ҳамда сиз дуонинг ижобат бўлиш шартларини жойига қўйган бўлсангиз, дуоларингизни ижобат қилишини ишонч билан биласиз. Мана шу Аллоҳ таолонинг меҳмон қилишидир.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Намоз Энг Улуғ Ибодат
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
  • ❤ 17
  • 👍 3
Post #6082 5.3K
​⚠️ Дахшат! Кечаси келган хабар... 😱

​Кечаси ишхонада ёлғиз ўтирган йигитнинг телефонига хотинидан кутилмаганда шундай хабар келди:

​💬 «Илтимос, бугун уйга қайтманг... Тирик қолмайсиз!»
​Ваҳима ичида машинага югуриб, кўз ёш ва қўрқув билан уйига етиб келган йигит эшикни очди-ю... даҳшатдан қотиб қолди!
​
​❓ Уй ичида уни аслида...😳
  • ❤ 5
Post #6081 7.01K
Фаришта ўрнини шайтон эгалламасин!

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинишича, Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга ўтирган эди. Бир киши келиб Абу Бакр розияллоҳу анҳуни сўка бошлади. Абу Бакр у кишининг сўкишларига жавоб қайтармасдан жим ўтирар, Пайғамбар алайҳиссалом эса ажабланиб, табассум қилиб қўярди. Ҳалиги киши учинчи бор сўкканида Абу Бакр чидолмади, унга жавоб қайтарди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом ғазабланиб ўринларидан туриб кетди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расули акрамга етиб: «Эй Оллоҳнинг расули, ҳалиги киши мени сўкканида ўтирган эдингиз, кейин мен унинг сўкишига жавоб қайтарганимда ғазабланиб ўрнингиздан туриб кетдингиз? – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унинг сўкишларини эшитиб жим турганингда ёнингда бир фаришта бор эди, сенинг номингдан унга жавоб кайтараётган эди. Сўкаётган кишининг айрим сўзларига жавоб кайтара бошлашинг билан фаришта кетиб, унинг ўрнини шайтон эгаллади. Бас, мен шайтон бор жойда ўтиролмайман» – дедилар.

Сунани Абу Довуд. (4896-ҳадис)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Намоз Энг Улуғ Ибодат
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
  • ❤ 28
  • 👍 12
Older posts →

About this channel

How can I read @namoz_vaqt without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for НАМОЗ ВАҚТЛАРИ | NAMOZ VAQTLARI: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does НАМОЗ ВАҚТЛАРИ | NAMOZ VAQTLARI have?
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ | NAMOZ VAQTLARI (@namoz_vaqt) has 88.5K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does НАМОЗ ВАҚТЛАРИ | NAMOZ VAQTLARI know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →