⚡️Ўқитувчи иккита мактабда ишласа, сертификат бўйича белгиланган устама иккови учун ҳам тўлаб берилади
❓Савол:
Математика фани ўқитувчисиман. Малака тоифам биринчи. Яқинда халқаро сертификатни қўлга киритдим. Мен иккита мактабда ишлайман, соатбай ишлаётган мактабимда ҳам сертификат бўйича ойлик ҳисобланадими?
✅Жавоб:
Жорий йилнинг 28 июль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 1 августдан бошлаб "Устама тўланадиган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори тасдиқланган.
Мазкур қарорга мувофиқ, ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга умутаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларга (шу жумладан соатбай ва ўриндош) ҳар ойлик устама тўлаб берилади.
Бунда, ўқитувчи бир вақтнинг ўзида ҳам асосий, ҳам соатбай тарзда дарс берса, ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификат учун уларнинг барчасига ҳар ойлик устама тўловлари амалга оширилади.
❗️Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, сизга иккала мактабдан ҳам белгиланган миқдорда устама тўлаб берилади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Post #7414
10.5K

- 👍 26
- ❤ 22
- 🔥 3