❓Асосий фан олимпиадасининг тартиби ҳақида биласизми?
🔰 II босқич туман мактаб таълими бўлимлари томонидан Мактаб босқичида (I босқич) 1-2-3-ўринларни эгаллаб ғолиб бўлган ўқувчилар ўртасида октябрь ойида ўтказилади.
🔰Академик лицейлар ўқувчилари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларнинг Мактаб босқичи ғолиблари Туман босқичида иштирок этмасдан тўғридан-тўғри III (Вилоят) босқичида иштирок этадилар.
🔰 II босқичда (Туман) ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар (1-2-3-ўринлар) ғолиб аниқланади ва ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ташкилий қўмита томонидан III босқичда иштирок этиш учун тавсия этилади.
🔰 II босқич туман (шаҳар) мактаб таълими бўлимлари томонидан ўтказилади ва ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан назорат қилинади.
❗️Эндиликда асосий фан олимпиадаларининг барча босқичларида баллар кетма-кетлигида 1-2-3-ўринларни эгаллаган иштирокчиларнинг ғолиб деб топилиши учун 76 ва ундан юқори балл тўплашликлари талаб этилмайди.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
