TGViewer
Kun Videolari 🎥 Kun Videolari 🎥 @kun_uz · 100K subscribers
Post #22743 7.07K
Оҳангаронда боғчада ҳашаротларга қарши дори ичиб қўйган 3 ёшли бола вафот этди
 
Ҳолат 2026 йил 28 август куни юз берган. Орадан бир ой вақт ўтибгина бу ҳақда омма хабар топмоқда. 2023 йилда туғилган тарбияланувчи ошхонада ҳашаротларга қарши ишлатиладиган BSM воситасини ичиб қўйган. Бола зудлик билан Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Маълумотларга кўра, боланинг бувиси мазкур ташкилот ошхонасида аутсорсинг ташкилоти ходими — ошпаз сифатида ишлаган. Ҳодиса тарбияланувчи бувисининг ёнига, ошхонага кирган вақтда содир бўлгани айтилган.

Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан бола ошхонага қандай киргани, хавфли восита унинг қўли етадиган жойда нима сабабдан тургани ва уни сақлаш учун ким масъул бўлгани ўрганилмоқда.

👉 @Kun_Uz
More from @kun_uz
  1. Sep 28, 2026🔞ЮРАГИ БЎШЛАР КЎРМАСИН ‼️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА АКА УКАСИНИ ЎЛДИРИБ, ТАНАСИНИ БЎЛАКЛАРГА БЎЛИБ…
  2. Sep 28, 2026⚡️⚡️ Расман: 30-cентабр куни Ўзбекистондаги барча ишчилар ишдан бир соат олдинроқ кетишлар…
  3. Sep 28, 2026Қишлоқи ўзбеклар... 👉 @Kun_Uz
  4. Sep 28, 2026⚡️⚡️⚡️ Мана, ўша 5 ёшли фаришта қизалоққа тажовуз қилган педофилнинг башараси Давлатимиз б…
  5. Sep 28, 2026⚡️Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги Бўрижар кўчаси Пекин кўчаси деб ўзгартирилибди. 👉 @K…
  6. Sep 28, 2026Ўзбекистон ҳаво кучлари биринчи C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётини қабул қилди Б…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →