Лойиҳанинг навбатдаги сони меҳмони — кўчмас мулк соҳаси мутахассиси Муҳаммад Аҳмадий.
Меҳмонимиз сўнгги 7 йил давомида кўчмас мулк бозорида фаолият юритиб келмоқда. Фаолиятини турар жойлар бозоридан бошлаган бўлса, сўнгги йилларда тижорат кўчмас мулки, хусусан, street retail ва офис сегментига ихтисослашган.
Кўрсатув давомида тижорат кўчмас мулкининг имкониятлари, инвестицияда энг кўп учрайдиган хатолар, локация танлаш, street retail бозорининг бугунги ҳолати ҳамда келгуси ривожланиш истиқболлари ҳақида атрофлича суҳбат бўлиб ўтди.
Агар сиз кўчмас мулкка инвестиция қилиш, тижорат объектлари ёки бизнес учун тўғри локация танлаш мавзуларига қизиқсангиз, ушбу сонни ўтказиб юборманг.
Street retail — биноларнинг биринчи қаватида жойлашган, алоҳида кириш эшигига эга савдо ва хизмат кўрсатиш майдонлари.
Tўлиқ кўрсатув премьерасини 20 июль соат 20:30 да “Капитал” YouTube каналида томоша қилинг.
🕊Telegram 📱Instagram 📺 YouTube