TGViewer
JPK | O‘zbekiston Respublikasi JPK | O‘zbekiston Respublikasi @jpk_uz · 5.98K subscribers
Post #59 3.09K
55-модда. Жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Жабрланувчи: кўрсатув бериш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; қонунда назарда тутилган ҳолларда ярашув тўғрисида ариза бериш ҳамда суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ва ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; шахсан ўзи ёки вакили орқали судда айбловни қувватлаш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир.

Жабрланувчи: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ҳаққоний кўрсатувлар бериши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг талаби бўйича далиллар тақдим қилиши; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.

Жабрланувчи узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда ушбу Кодекснинг 261 — 264-моддаларида назарда тутилган тартибда мажбурий олиб келиниши мумкин.
Жабрланувчи кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлади.

Жабрланувчининг ўлимига олиб келган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан марҳумнинг қонуний вакили деб эътироф этилган яқин қариндошлари ёки бошқа шахслар амалга оширадилар.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
More from @jpk_uz
  1. Apr 29, 2025Сканер қилинг ёки QONUN HUJJATLARI 👈 устига босинг
  2. Nov 17, 2021Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексини янгича телеграм формати билан тани…
  3. Nov 17, 2021581 | 582 | 583 | 584 | 585 | 586 | 586-1 | 586-3 | 586-4 | 586-5 | 586-6 | 586-7 | 586-8…
  4. Nov 17, 2021501 | 502 | 503 | 504 | 505 | 506 | 507 | 508 | 509 | 509-1 | 509-2 | 509-4 | 509-5 | 509-…
  5. Nov 17, 2021416 | 417 | 418 | 420 | 421 | 422 | 423 | 424 | 425 | 426 | 427 | 428 | 429 | 430 | 431 |…
  6. Nov 17, 2021346 | 347 | 348 | 348-1 | 349 | 350 | 351 | 352 | 353 | 354 | 355 | 356 | 357 | 358 | 359…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →