TGViewer
JPK | O‘zbekiston Respublikasi JPK | O‘zbekiston Respublikasi @jpk_uz · 5.98K subscribers
Post #432 2.27K
356-модда. Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар

Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар гуруҳ раҳбари бўлган терговчи топшириқларини, кўрсатмаларини бажарадилар ва бу тўғрида уни хабардор қиладилар.

Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар томонидан бажарилган тергов ҳаракатларининг натижалари жиноят ишини юритишга қабул қилиб олган терговчи бажарган ҳаракатнинг натижалари билан бир хил аҳамиятга эгадир.

Гуруҳ аъзоси бўлган терговчи гуруҳ раҳбари бўлган терговчининг топшириғини, кўрсатмасини қонунга хилоф ёки асоссиз деб ҳисобласа, бу ҳақда у гуруҳ раҳбарига ўз эътирозларини билдиради. Гуруҳ раҳбари бўлган терговчи бу эътирозларни кўриб чиқиб, топшириқни ёки кўрсатмани бекор қилади ёки уни ижро этиш учун бошқа терговчига беради ёхуд ўзи тегишли тергов ҳаракатини бажаради. Гуруҳ аъзоси бўлган терговчи ўз эътирозлари бўйича терговчилар гуруҳининг раҳбари қабул қилган қарорга рози бўлмаса, назорат олиб борувчи прокурорга ўз эътирозларини етказади, прокурор узил-кесил қарор қабул қилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
More from @jpk_uz
  1. Apr 29, 2025Сканер қилинг ёки QONUN HUJJATLARI 👈 устига босинг
  2. Nov 17, 2021Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексини янгича телеграм формати билан тани…
  3. Nov 17, 2021581 | 582 | 583 | 584 | 585 | 586 | 586-1 | 586-3 | 586-4 | 586-5 | 586-6 | 586-7 | 586-8…
  4. Nov 17, 2021501 | 502 | 503 | 504 | 505 | 506 | 507 | 508 | 509 | 509-1 | 509-2 | 509-4 | 509-5 | 509-…
  5. Nov 17, 2021416 | 417 | 418 | 420 | 421 | 422 | 423 | 424 | 425 | 426 | 427 | 428 | 429 | 430 | 431 |…
  6. Nov 17, 2021346 | 347 | 348 | 348-1 | 349 | 350 | 351 | 352 | 353 | 354 | 355 | 356 | 357 | 358 | 359…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →