TGViewer
JPK | O‘zbekiston Respublikasi JPK | O‘zbekiston Respublikasi @jpk_uz · 5.98K subscribers
Post #41 5.72K
39-2-модда. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғининг ва унинг мансабдор шахсининг ваколатлари

Ушбу Кодекснинг 391-моддасида санаб ўтилган ҳар бир органнинг раҳбарлари терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг бошлиғи сифатида ҳаракат қила туриб, терговга қадар текширувни бошлашга ёки ўзига бўйсунувчи бошқа мансабдор шахсга уни юритишни топширишга, жиноят ишини қўзғатишга ёки иш қўзғатишни рад этишга ёхуд аризани, хабарни терговга тегишлилигига кўра ўтказишга ҳақлидир.

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс зиммасига терговга қадар текширувни амалга оширишга доир вазифаларни юклатиш тартиби мазкур орган томонидан белгиланади.

Бошлиқнинг топшириғига биноан ва унинг раҳбарлигида ишлаётган мансабдор шахс жиноятнинг олдини олиш ёки унинг содир этилишига йўл қўймаслик, далилларни тўплаш ва сақлаш, жиноят содир этишда гумон қилинганларни ушлаш ва яширинган гумон қилинувчиларни қидириб топиш ҳамда жиноят туфайли етказилган мулкий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш учун зарур бўлган, кечиктириб бўлмайдиган барча ҳаракатларни амалга ошириши шарт.

Терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси зиммасига терговчи, суриштирувчи юритаётган иш бўйича айрим процессуал ҳаракатларни ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариш ҳамда терговчига, суриштирувчига процессуал ҳаракатларни бажаришида кўмаклашиш мажбурияти ҳам юклатилади.

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси терговга қадар текширувни амалга ошираётганда, худди шунингдек терговчининг, суриштирувчининг топшириғини бажараётганда, ушбу Кодексда белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда процессуал ҳаракатларни амалга оширади ва қарорлар қабул қилади.

Гумон қилинувчидан, айбланувчидан ёки судланувчидан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан аризалар, тушунтиришлар ёки кўрсатувлар олиш мазкур жиноят иши ўз юритувида бўлган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилади, бундан белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар мустасно.

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қарорлари мазкур орган бошлиғи томонидан тасдиқланиши лозим. Бошлиқнинг ёзма кўрсатмалари уларни бажаришни тўхтатмай туриб, ушбу кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилишга ҳақли бўлган унга бўйсунувчи мансабдор шахс учун мажбурийдир.

Прокурорнинг ёзма кўрсатмалари терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғи ва унинг мансабдор шахси учун мажбурийдир. Улар прокурорнинг кўрсатмаларидан норози бўлган тақдирда, кўрсатмаларни бажаришни тўхтатмай туриб, юқори турувчи прокурорга уларнинг устидан шикоят қилишга ҳақлидир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
More from @jpk_uz
  1. Apr 29, 2025Сканер қилинг ёки QONUN HUJJATLARI 👈 устига босинг
  2. Nov 17, 2021Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексини янгича телеграм формати билан тани…
  3. Nov 17, 2021581 | 582 | 583 | 584 | 585 | 586 | 586-1 | 586-3 | 586-4 | 586-5 | 586-6 | 586-7 | 586-8…
  4. Nov 17, 2021501 | 502 | 503 | 504 | 505 | 506 | 507 | 508 | 509 | 509-1 | 509-2 | 509-4 | 509-5 | 509-…
  5. Nov 17, 2021416 | 417 | 418 | 420 | 421 | 422 | 423 | 424 | 425 | 426 | 427 | 428 | 429 | 430 | 431 |…
  6. Nov 17, 2021346 | 347 | 348 | 348-1 | 349 | 350 | 351 | 352 | 353 | 354 | 355 | 356 | 357 | 358 | 359…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →