TGViewer
JPK | O‘zbekiston Respublikasi JPK | O‘zbekiston Respublikasi @jpk_uz · 5.99K subscribers
Post #10 4.34K
13-модда. Жиноят ишларини ҳайъатда ва якка тартибда кўриб чиқиш

Жиноят ишлари ҳайъатда кўрилади, Жиноят кодекси 15-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар эса, судья томонидан якка тартибда кўрилади.

Агар судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси вақтида Жиноят кодекси 15-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ишнинг кўрилиши уни якка тартибда кўриб чиқишни бошлаган судья томонидан давом эттирилади.

Иш биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрилганда суд таркибига судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси киради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ишларни уч нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқади.

Одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эгадирлар.

Тегишли суд ҳайъатларида апелляция ва кассация тартибида ишларни кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукмларига апелляция ва кассация шикоятлари (протестлари) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида беш нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Telegram JK | O‘zbekiston Respublikasi 15-модда. Жиноятларни таснифлаш Жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: ▪️ижтимоий хавфи катта бўлмаган; ▪️унча оғир бўлмаган; ▪️оғир; ▪️ўта оғир жиноятларга бўлинади. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир…
More from @jpk_uz
  1. Apr 29, 2025Сканер қилинг ёки QONUN HUJJATLARI 👈 устига босинг
  2. Nov 17, 2021Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексини янгича телеграм формати билан тани…
  3. Nov 17, 2021581 | 582 | 583 | 584 | 585 | 586 | 586-1 | 586-3 | 586-4 | 586-5 | 586-6 | 586-7 | 586-8…
  4. Nov 17, 2021501 | 502 | 503 | 504 | 505 | 506 | 507 | 508 | 509 | 509-1 | 509-2 | 509-4 | 509-5 | 509-…
  5. Nov 17, 2021416 | 417 | 418 | 420 | 421 | 422 | 423 | 424 | 425 | 426 | 427 | 428 | 429 | 430 | 431 |…
  6. Nov 17, 2021346 | 347 | 348 | 348-1 | 349 | 350 | 351 | 352 | 353 | 354 | 355 | 356 | 357 | 358 | 359…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →