#Расмий_ахборот
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 17:30 лар атрофида Ш.Рашидов тумани Тоқчилик МФЙ ҳудудидан утган D-047 “Жиззах-Пахтакор-Дўстлик-Гагарин” автомобиль йўлининг 17 км.да 1989 йилда туғилган Зафаробод туманида яшаган ҳайдовчи "Нексия-3" русумли автомашанасини Пахтакор йўналиши бўйича бошқариб кетаётган вақтда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ш.Рашидов туманида яшовчи 1990 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган "SHACMAN" русумли юк ташувчи транспорт воситаси билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган,
Ушбу йўл-улов ҳодисаси оқибатида, "Нексия-3" русумли автомашанаси ҳайдовчиси ҳамда автомашинада йўловчи сифатида бўлган фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👮🏼♂️👉🏼@Jizzax_YPX
Post #2143
572
