👤 ЖШШИР: 14 та рақам нимани англатади?
🪪 Аксариятимиз давлат идоралари ёки банкларда ЖШШИР (Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) сўрашса, паспортимиздаги 14 та рақамни кўрсатамиз.
❓ Лекин кўпчиликда савол туғилади: Нима учун айнан шу рақамлар? Бу рақамларни компьютер шунчаки танлаб берадими?
💬 Йўқ, бу оддий рақамлар кетма-кетлиги эмас! У — сизнинг такрорланмас ва ўзгармас рақамли шифрингиздир.
👉 14 та рақам ичида нималар яширинган?
🗄 1-рақам: Жинсингиз ва туғилган асрингиз индекси;
🗄 Кейинги 6 та рақам: Туғилган кунингиз, ойингиз ва йилингиз;
🗄 Ундан кейинги 3 та рақам: Туғилган ҳудудингиз (шаҳар ёки туман коди);
🗄 Кейинги 3 та рақам: Тизимдаги тартиб рақамингиз;
🗄 Охирги 1 та рақам: Барча маълумотлар тўғрилигини тасдиқловчи махсус назорат коди.
🔐 ЖШШИР ноёб ва такрорланмас бўлгани учун уни қалбакилаштириш ёки ўзгартириш мумкин эмас. Шу сабабли у давлат, банк ҳамда ижтимоий хизматлардан, жумладан, my.gov.uz портали орқали фойдаланишда муҳим идентификация воситаси ҳисобланади.
⚡️ Telegram | ⚡️ Instagram |
Post #636
2.16K
Forwarded from O'zbekiston 24

- 👍 1