#хушхабар
Жиззах вакиллари - «Энг яхши мураббий» танлови ғолиблари сафида
Ички ишлар органларида ходимларни касбий жиҳатдан шакллантириш, тажрибали устозлардан ёш ходимларга билим ва кўникмаларни етказишга қаратилган «Устоз-шогирд» анъанаси ўз самарасини бермоқда.
ИИВ тизимида ўтказилган «Йилнинг энг яхши мураббийи» танловининг республика босқичида Жиззах шаҳри ички ишлар бошқармаси ходимлари муносиб натижа қайд этди.
Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими Жиноятларни тергов қилиш бўлинмаси тергов бўлими бошлиғи — мураббий, подполковник Шаҳноза Каримова ҳамда Жиззах шаҳар ИИБ 1-сон ИИБ Суриштирув гуруҳи суриштирувчиси — шогирд, лейтенант Тангирова Маржона устоз-шогирд жамоаси сифатида танловнинг республика босқичида иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, вакилларимиз фахрли 2-ўринни эгаллашди.
Ушбу натижа тажрибали ходимнинг касбий маҳорати ва шогирд билан тизимли иш олиб боришидан далолат беради.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Murojaatyuborish
Post #77018
1.37K




- 👍 11
- 🤔 1