Тиббиётдаги 6 йиллик умр учун сочим қалинлигида ўзимга берадиган «the most» туркумидаги маслаҳатлар:
1. Тил ўрган деган мавзуни сийқаси чиқиб кетди. Лекин, мен ҳам ўшалар ичида тил ўрган дейман. Йигит-қизлар «уже» тил сертификати билан мед-студент бўляпти. Уларни сендан устунлиги ўша эски китобларингдаги 30 бет мавзуни 3-4 бетлик энг охирги, далилларга асосланган тиббиётдан ўқиб қўяди. Қолган вақти чўнтагида қолади. Истаса хоббисига сарфласин, истаса (онлайн) соққа қилсин. Сихниям кабобниям куйдирмайди.
2. Интернет ривожланган замонда таълим тизимдан эмас интернет тизимидан фойда изла. Шу ўқитиш тизимига кирсам, ичида юрсам бўлди десанг адашасан. Гапимга 202% жавоб. Интернет деган тизим энг камида сени мустақил таълимга ўргатади. Ҳа ўзингни ўзинг қурасан. Суяниб бўлмайдиган хом ҳаёлга суянма. Ўқиётган ҳамма ҳам врач бўлмайди. Шундай бўлсада рақобат жуда катта. Ўз-ўзини қуролмайдиганларни бу рақобат синдириб юборади.
3. Тиббиётда ўқиш қийин деган давр ўтди. Кутубхоналарда навбат кутиш, мавзуга доир китобнинг йиртиб олинган саҳифаларига асаб бўлиш, лекциядан ёзиб ёдлаш ва ҳ.к лар эраси тугади. Ҳар битта суяк тешигига кирадиган нерв/томирларни билмаслигинг сени шу маълумотни девордек ёдлаган курсдошингдан орқада қолдирмайди. Устозлар ҳам аниқ, реал вақтда бемор билан ишлаганда керак бўладиган маълумотни сўрайдиган эра бошланяпти. Узун, тикка калпачок кийиб, 30-40 йилдан бери битта лекцияни ўқийдиган эски профессорлар даври қисман тугади. Ишонавер, айни замонда сен ваҳима қилганчалик дарс қилиш учун уйқусиз тунлар шарт эмас. Яхши кадр бўлиш учун сифатли, интизомли 4-6 соат (максимум) етарли.
4. Фақат тиббиёт кўлмакчаси ичида сузиб юрадиган балиқча бўлма. Денгиз, океанни кашф қиладиган акула/кит бўл. Миянгда полифунксионал одам режимини йоқ. Чет элликлар буни «extracurricular activity» дейди. Масалан, чет элдаги яхши универларга киришда қабул комиссияси айнан шу жиҳатга қаттиқ эътибор қаратади. Уларга талабани ўқиш ва ишдан ташқари нималар банд бўлиши, нималар қўлидан келиши кўпроқ қизиқ. Hiking, volunteering, start-up(ing), олимпиадалар шулар жумласидан. Табиатинга қараб ҳаммасига бирма-бир бурун суқиб кўр, эплолсанг.
5. Алмашинув (exchange) программаларга ҳаракат қил. Анча осон бўлиб қолди семестр алмашиб ўқиб келиш. Лекин, олдин юқоридаги 4-тавсияни ёриб ташлашинг керак (ўқишинг қолиб кетмаган ҳолатда албатта). Бир нечта Европа давлатлари «уже» очиқ. Бошқалардан сааал ажралиб турсанг бўлди.
Ҳозирча шулар.
Ўзингни эҳтиёт қил,
эҳтиётсизлик қилма!
Cardiology resident,
MD. Khusenov
@talabalar_uchun_ish
Post #5296
3.64K
- ❤ 12
- 👍 6
- 🤩 1