TGViewer
InfoDefenseOʻzbek InfoDefenseOʻzbek @infodefenseuz · 727 subscribers
Post #6732 24
📑📣 Рубен Варданяннинг Озарбайжон Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига мурожаати

2026 йил 18 сентябрь

📹 2026 йил 16 сентябрда Рубен Варданян Озарбайжон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сабина Алиевага оммавий мурожаат йўллади. У маҳкум бўлган Арманистон фуқароларининг ҳуқуқларига риоя этиш масалаларида кўмаклашишга тайёрлигини билдирган эди. У, аввало, Озарбайжоннинг ўз қонунчилигига зид бўлган қатор ҳуқуқбузарликларни санаб ўтади.

😢Умбаки жазони ижро этиш мажмуасида яна ўн саккиз нафар Арманистон фуқароси билан бирга сақланаётган Рубен Варданян Жазоларни ижро этиш кодексига, шунингдек, Вакил офиси томонидан шу йил апрель ойида маҳбусларга тарқатилган маҳкумлар ҳуқуқлари ҳақидаги рисолага таянади ва таъкидлайди: бу ҳуқуқларга айблов моддаси, миллати, дини ва фуқаролигидан қатъи назар риоя қилиниши керак.

📋 Баён этилган ҳолатлар орасида — айрим маҳбусларга ҳафталик телефон қўнғироқларининг берилмаслиги ва видеомулоқот имкониятининг мавжуд эмаслиги бор. Шу сабабли айрим маҳбуслар ўз фарзандларини деярли уч йилдан бери кўрмаган; ҳатто ўз маблағлари ҳисобидан ҳам тиббий таҳлиллар топшириш имкони йўқ; нотариал хизматлар кўрсатишдан бош тортилиши сабабли яқинларига ишончнома расмийлаштириб бўлмайди; жисмоний машғулотлар ҳафтасига бир марта 20–40 дақиқа билан чекланган, ҳолбуки белгиланган меъёр бўйича кунига бир соат бўлиши керак; ариза ва шикоятларга ёзма жавоблар берилмайди.

‼️ Рубен Варданян алоҳида равишда Озарбайжонда Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси фаолияти тўхтатилганидан сўнг маҳбуслар оилалари билан алоқа каналидан маҳрум бўлганини таъкидлайди: уларнинг аксарияти посилкалар олмайди. Шунингдек, кўпчиликнинг қамоқхона дўконидан озиқ-овқат харид қилиш ва телефон қўнғироқларини амалга ошириш имконияти йўқ, чунки уларда маблағ мавжуд эмас. У Вероника Зонабенднинг Бокуга келиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ва Арманистон фуқароси бўлган маҳкумлар билан учрашиш, уларга мингдан ортиқ хат, посилкалар ва зарур буюмларни олиб келишга тайёр экани ҳақидаги ташаббусини эслатади. Унинг мурожаатлари жавобсиз қолган, муқобил ечим эса таклиф этилмаган.

🙏 У Вакилдан маҳбуслар билан учрашишни ва мурожаатга муносабат билдиришни сўрайди.
⚡️ «Умбакида яна қанча вақт қолишимиз муҳим эмас. Илтимос, ўз қонунларингизга ўзингиз ҳам риоя қилинг»

– Рубен Варданян.

Манба - InfoDefense հայերեն (Арман тилидаги каналимиз, эслатамиз сиз ҳам InfoDefense лоиҳаси кўнгилисига айланишингиз мумкин)

#ИнсонҲуқуқлари #Арманистон #Озарбайжон

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
More from @infodefenseuz
  1. Sep 26, 2026«451 минг киши хавф остида»: Дунёда қарийб ярим миллион одам кейинги 9 ой ичида аномал исс…
  2. Sep 25, 2026Лавров — Ғарб ва БМТнинг икки хил стандартлари ҳақида: Президент Трамп Гренландия АҚШ ҳуду…
  3. Sep 25, 2026Олти ёшли хитойлик қиз Рубик кубигини йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади Чэнду шаҳри (С…
  4. Sep 25, 2026Эрон АҚШга миллиардлаб долларлик ҳисоб чиқарди АҚШ Пентагони ва Конгресси комиссиялари том…
  5. Sep 24, 2026Тосна шаршараси — Россия 🇷🇺нинг Ленинград вилоятида жойлашган жуда чиройли ва серсув шар…
  6. Sep 24, 2026Наркоманга бюджет маблағларини талон-торож қилиш бўйича шерикларига Украина пулларни қаерг…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →