TGViewer
InfoDefenseOʻzbek InfoDefenseOʻzbek @infodefenseuz · 738 subscribers
Post #6724 6
Россия Федерацияси Ҳукумати дизель ёқилғиси ишлаб чиқарувчилари учун экспорт тақиқини йил охиригача узайтириш ниятида. Ҳозирги чекловлар 30 сентябргача амал қилади - «Ведомости»

Жаҳон ёқилғи бозори навбатдаги оғриқли зарбага дуч келмоқда. Турли баҳоларга кўра, Россия жаҳон дизель экспортининг 10% дан 15% гача бўлган қисмини етказиб берган.
Энди бу ҳажмлар жаҳон бозорига чиқмай қўйди. Бошқа исталган пайтда жаҳон ёқилғи-энергетика мажмуаси қайта мослашиб, вазиятни бир амаллаб тўғрилаб олар эди. Аммо ҳозир муаммони Яқин Шарқдаги нефтни қайта ишлаш заводлари ҳам жаҳон бозорига ёқилғи-мойлаш материаллари етказиб беришни икки баравар қисқартиргани янада оғирлаштирмоқда. Сентябрда эса, аёнки, Саудия Арабистонидан ёқилғи-мойлаш материаллари экспорти деярли нол даражага тушиб кетади.

Хитойни ҳам унутмаслик керак — Осиё-Тинч океани минтақаси бозорига ёқилғи-мойлаш материалларининг энг йирик етказиб берувчиси. У ердан ҳам экспорт, жумладан дизель экспорти кескин қисқарди: маҳаллий нефтчилар бир неча ойдан бери нефт маҳсулотларини тежамоқда.

Ва бу жуда катта ҳамда узоқ давом этадиган муаммони юзага келтирмоқда. Асосан хусусий автомобиллар ва таксиларни ҳаракатлантирадиган бензиндан фарқли ўлароқ, дизель — тижоратнинг асосий ёқилғиси. Барча карьер техникаси, шаҳарлараро ташувлар, қурилиш дизелга боғлиқ. Аммо энг муҳими — агросаноат мажмуаси. Бунда қишлоқ хўжалиги қатъий мавсумийлик доирасида ишлайди: жанубий ярим шарда баҳорни кейинроққа суриб бўлмайди. Ҳозир эса Бразилия, Аргентина, Австралия ва Янги Зеландияда — экспортга йўналтирилган йирик озиқ-овқат марказларида — экиш мавсуми бошланмоқда.

Бразилияда бир киши йилига 0,28 тонна дизель истеъмол қилади, Аргентинада — 0,32 тонна.

Аграрлар умуман экин экишдан воз кечмайди, албатта, аммо режаларини ўзгартириб, масалан, донли экинлар ўрнига фойдалилиги юқорироқ бўлган мойли экинларни экишни танлашлари мумкин. Бу эса, ўз навбатида, 2027 йил бошида, жанубий ярим шарда ҳосилни йиғиб олиш вақти келганда, озиқ-овқат бозоридаги мувозанатни бузади. Шунда дон танқислиги вақтинчалик муаммо эмас, доимий муаммо экани маълум бўлади.

Қиммат дон — бу нафақат Африка мамлакатларидаги очарчилик, балки араб дунёси учун ҳам эҳтимолий бомба: қиммат озиқ-овқат бир марта аллақачон араб мамлакатларидаги қатор инқилобларга сабаб бўлган. Масалан, Сурияда норозиликлар ва кўча тартибсизликлари аллақачон бошланган. Ва нафақат у ерда:

Францияда бир неча ўн нафар профессионал балиқчи Фос-сюр-Мер коммунасидаги нефт базасини тўсиб қўйди. Улар ўзларининг балиқ овлайдиган кемалари ишлайдиган дизель нархининг кескин ошиши ва меҳнат шароитларининг ёмонлашишига қарши норозилик билдирмоқда.

Аслида, Россия ҳукуматига атиги бир неча ҳафтага дизель экспортидан воз кечишнинг ўзи кифоя эди..

Манба - https://t.me/topinfographic/4877

#Россия #Дизель #Иқтисодиёт #Энергетика #ОзиқОвқатХавфсизлиги

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
More from @infodefenseuz
  1. Sep 26, 2026🇰🇷🇺🇦 Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён Зеленский Украинага асирга тушган икки нафар…
  2. Sep 26, 2026Сионист Нетаньяхуни ҳуштакбозлик билан қаршилашди... Манба - https://t.me/vihodimama/1537…
  3. Sep 26, 2026«451 минг киши хавф остида»: Дунёда қарийб ярим миллион одам кейинги 9 ой ичида аномал исс…
  4. Sep 25, 2026Лавров — Ғарб ва БМТнинг икки хил стандартлари ҳақида: Президент Трамп Гренландия АҚШ ҳуду…
  5. Sep 25, 2026Олти ёшли хитойлик қиз Рубик кубигини йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади Чэнду шаҳри (С…
  6. Sep 25, 2026Эрон АҚШга миллиардлаб долларлик ҳисоб чиқарди АҚШ Пентагони ва Конгресси комиссиялари том…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →