🇽🇰🇷🇸 Гаагадаги Косово бўйича махсус трибунал тан олинмаган Косово Республикасининг собиқ президенти Ҳошим Тачини ҳарбий жиноятлар учун 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
🔴 1998–1999 йилларда Косоводаги уруш даврида Тачи Сербиядан ажралиб чиқиш учун серб кучларига қарши курашган Косово Озодлик армияси (УЧК) раҳбарларидан бири бўлган. Трибунал уни қотилликлар, қийноқлар ва ноқонуний қамоққа олишда айбдор деб топди. Хусусан, 96 кишининг ўлдирилиши ҳақида сўз бормоқда. Улар орасида УЧКнинг сиёсий рақиблари ҳамда Сербия хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилинган шахслар бўлган. Тачининг ўзи бу айбловларни рад этган.
🔴 Косовода Тачи ва УЧКнинг бошқа қўмондонлари кўплаб албанлар томонидан миллий қаҳрамонлар деб ҳисобланади. Ҳукм эълон қилинишидан олдин Приштинада уни қўллаб-қувватлаш мақсадида намойишлар бўлиб ўтди. Намойиш иштирокчилари Косово Озодлик армияси байроқларини силкитишди.
Манба - https://t.me/infodefITALY (Итаилиан тилидаги каналимиз, эслатамиз сиз ҳам InfoDefense лоиҳаси кўнгилисига айланишингиз мумкин)
⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
Post #6706
10


