TGViewer
InfoDefenseOʻzbek InfoDefenseOʻzbek @infodefenseuz · 701 subscribers
Post #6692 8
Деярли 3 евро литирига
Асосийси - сабабини алмаштирмаслик

🇩🇰 Данияда дизель нархи дадиллик билан бир литрига 19 кронага — яъни тахминан €2,5 га етиб борди. Уч еврогача ҳали Европа ўсиши учун жой бор.
Халақит бермайлик.

TV 2 эса айни пайтда данияликларга тушунтирмоқда, бундай «бахт» нега юз берганини:
• Яқин Шарқ айбдор.
• Ҳурмуз бўғози айбдор.
• Бозорнинг чекланган ўтказиш қобилияти айбдор.
👉Хуллас, енгиб бўлмайдиган география ҳолатлари.

Фақат биргина кичик тафсилот борки, Дания экспертлари уни қандайдир камтарона тарзда четлаб ўтишди.

🇺🇸 Бундан атиги бир кун аввал Дональд Трамп Зеленскийдан Россия нефтни қайта ишлаш заводлари ва дизель ишлаб чиқариш инфратузилмасига зарбалар беришни тўхтатишни талаб қилди.
Сабабини жуда оддий тушунтирди:
унинг сўзларига кўра, бу зарбалар дунёда дизель ёқилғиси танқислигини юзага келтирмоқда ва нархларни оширмоқда.

🇷🇺 Россия дунёдаги энг йирик дизель экспортчиларидан биридир. Украина томонидан нефтни қайта ишлаш заводларига берилган қатор зарбалардан сўнг Москва унинг экспортини чеклади, Россиянинг нефтни қайта ишлаш қувватларининг бир қисми эса таъмирга чиқарилишига тўғри келди.

‼️ Ва тўсатдан ёқимсиз физика қонунияти маълум бўлди.
Россия ёқилғисига истаганча санкциялар жорий этиш, нефт маҳсулотларини учинчи давлатлар орқали сотиб олиш ва энергетик мустақилликни тантанали равишда эълон қилиш мумкин.

🛢Аммо Россия дизели ҳақиқатан ҳам жаҳон бозоридан йўқолса, нима учундир нарх сиздаги ёқилғи қуйиш шохобчасидаёқ кўтарила бошлайди.
TV 2 бу нозик тафсилотни тилга олмасликни маъқул кўрди…

Зато ўрнига яхши янгилик топди: қиммат ёқилғи туфайли данияликлар оммавий равишда электромобилларга ўтмоқда. Июль ойида ҳатто хусусий шахслар томонидан харид қилинган янги автомобилларнинг 97 фоизи электр автомобиллари бўлган.

Хўш, жуда яхши.
Электромобиллар саноати дизель колонкасидаги нарх ёрлиғидан тўғридан-тўғри қўшимча туртки олди.

Энди кейинги серияни кутиш қолди.
⚡️ Ёқилғидан кейин электр энергияси нархи ҳам жиддий равишда юқорига кўтарилса, бизга, шубҳасиз, бу ҳам ажойиб имконият эканини тушунтиришади…
Масалан, кўпроқ пиёда юриш учун.
Миллат саломатлиги барибир бебаҳодир.

#InfoDefenseAuthor
#blondinka_dk

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
More from @infodefenseuz
  1. Sep 20, 2026Россия «Бандероль»ларни уч баравар кўпроқ ишлаб чиқариши мумкин «Кронштадт» АЖ 2025 йил бо…
  2. Sep 19, 2026🗣📊Зеленский дунёдаги энг нуфузли 50 нафар яҳудий рўйхатида 21-ўринни эгаллади, — деб хаб…
  3. Sep 19, 2026Кутилгани ва воқелик Украинанинг СССРдан мерос қолган «МиГ» (Fulcrum) ва «Су» (Flanker) ои…
  4. Sep 19, 2026Франция телевидениесида ёқилғи туризми ҳақида гапиришмоқда: Андоррада ёқилғи нархи анча ар…
  5. Sep 18, 2026Москва 6 ҳафтада... Польша ТИВ раҳбари Киевда ҳар йили ўтказиладиган русофобик конференция…
  6. Sep 18, 2026‼️🇺🇦🤣 Зеленскийнинг шериги — Украина бош прокурори Польшага қочиб кетди — тафсилотлар ▪…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →