TGViewer
Channel Public Channel
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

@ibratli

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Subscribers
114K
Photos
8.4K
Videos
15.7K
Links
37.6K

Showing posts older than #80270 · Back to latest

Older Posts 20 shown
Post #80268 56.3K
#Жума_муборак

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан бирга ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 47
Post #80267 33K
“Ўзинг мен учун зурриёдимга ҳам яхшилик қилгин (яъни, фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин)” (Аҳқоф сураси, 15-оят).

Фарзандлар учун ҳидоят ва муваффақият сўраб дуо қилиш тарбия масофасини қисқартириб, у йўлдаги машаққатларни енгиллатади. Бу хусусда Пайғамбарлар энг яхши намунадирлар. Дуо:
Аллоҳим, фарзандларимизни ва бутун мусулмон ахлининг фарзандларини ислоҳ қил, ўзи ҳидоят топган ва бошқаларни ҳидоятга чорловчи, ўзи адашмаган ва бошқаларни ҳам адаштирмайдиган зурриётлардан қилгин, Амин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 44
  • 😢 7
Post #80265 91.5K
Дуолар ижобати бериладиган кун - Жума ахли - қадрдонларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу куннинг файзу барокати сизларга бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 36
  • 😢 2
  • 👎 1
  • 👏 1
Post #80264 95.1K
Аллоҳим ушбу муборак жума кунида қилган дуоларингиз қабул бўлсин! Аллоҳдан сўраган тилакларингиз ижобати икки дунёнгизни саодатга тўлдирсин!

Жума муборак бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 46
  • 😢 3
Post #80263 66.8K
Аллоҳим!

Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!

Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!

Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!

Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза  айла!

Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!

Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 43
  • 👏 7
  • 😢 1
Post #80262 41.1K
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 33
  • 👏 3
Post #80261 121K
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг  ҳар  бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА  АЙЁМИ  МУБОРАК  БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох  йўлида  улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 46
  • 👏 6
Post #80254 68.5K
«МУАЛЛИМ
ВА КАЪБАТУЛЛОҲ»


...Бир кун илм берганга
Бордир ҳажнинг савоби...


✍ Ўлмасбек Самарқандий.
🎤 Мурод Ражабов.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 44
  • 👏 5
Post #80253 46.9K
УСТОЗГА ЭҲТИРОМ

​​Ривоят қилишларича, кунлардан бирида султон Ҳусайн Бойқаро овга чиқишни ихтиёр этди. Унга ҳазрат Алишер Навоий ҳамроҳ бўлди. Овдан қайтар эканлар, бир қишлоқдан ўтдилар. Кўча четида турган олти-етти ёшлардаги болакай салом берди.

Султон Ҳусайн қўлини кўксига қўйиб, алик олдию ўтиб кетаверди. Алишер Навоий эса болани кўриб, отини тўхтатди. Пастга тушиб, бола билан қўшқўллаб кўришди. Кейин тағин отига миниб, йўлда давом этди.

Навоийнинг бу иши шаҳаншоҳни ҳайрон қолдирди.

- Мавлоно, - деди у Навоийга юзланиб, - Cиз салтанатнинг вазири бўлсангиз, бунинг устига,жаҳонга таниқли шоир бўлсангиз, наинки гўдак бир болага шунчалар эҳтиром кўрсатурсиз?

- Олампаноҳ, -деди Навоий жилмайиб. - Гап шундаки, бир вақтлар шу боланинг отаси маним саводимни чиқазган эрди. Мен устозимнинг етти пушти олдида қарздормен...


🌹Азиз устозлар, Сизлар берган таълимни Навоий ҳазратдек қадрлайдиган маънавиятли инсонлар ҳаёт йўлингизда кўплаб учрасин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 42
  • 👏 3
  • 👎 1
Post #80252 30.8K
​​УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР

Талабалар:
— Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейинги дарсингизни интиқ бўлиб кутамиз. Лекин китобнинг ўзидан ўқиб ўргансак дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, нега шундай? – дейишди.
Устоз:
–Асалари асални нимадан олади? - деб сўради.
— Гулларнинг ширасидан - деди талабалар.
–Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай?
— Уларнинг таъми аччиқ, - деди талабалар.
Устоз шунда:
–Илм бериш ҳам шундай.
Устоз кўп манбалардан илм йиғиб, уларнинг ширасини талабаларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, - деди.

📚Устозларни эъзозланг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 45
  • 👏 4
Post #80250 27.3K
УСТОЗИНГИЗНИ ЙЎҚЛАНГ

Аҳли шогирд, байрамда бир бор,
Улуғ зотни меҳрига тўйинг,
Вақт ажратиб ташвишлардан бир,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Ранжиманг дил куйган бўлса ҳам,
Қош - қовоғин уйган бўлса ҳам,
«Икки» баҳо қўйган бўлса ҳам,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Хаёлидан ўтаётгандир,
Дардин ичга ютаётгандир,
Ташрифингиз кутаётгандир,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Унутилсин ташвиш, гинаси,
Нурга тўлсин кўнгил, хонаси,
Йилда бир бор келар санаси,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Бир кун сизга дуч бўлмасидан,
Умидлари пуч бўлмасидан,
Эрта, кейин кеч бўлмасидан,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Тоза виждон, ёруғ юз билан,
Ва меҳрга тўла кўз билан,
Ҳеч бўлмаса, ширин сўз билан,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Ҳамдам Аллаёр.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 29
  • 👏 5
Post #80248 45K
Ўқитувчининг бири икки бўлмаслиги мумкин, аммо у бирни ўн қилишга ўргатади.

🍁 Косаси оқармаслиги мумкин, аммо у косаларни оқартиришни ўргатади.

🍁 Машинаси бўлмаслиги мумкин, аммо машина минишга ўргатади.

🍁 Ўрта ҳол яшаши мумкиндир, аммо бой бўлишга ўргатади.

🍁 Шам бўлиб йўлингизни ёритади, аммо ўзи ёниб тугайди.

🍁 Совун бўлиб доғларингизни ювади, ўзи эса доғларингиз билан бирга эриб кетади…


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 77
  • 😢 24
Post #80246 32.8K
ДАРСДАН СЎНГ


✍Матназар Абдулхаким
🎙Ботиржон Эргашев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 😢 33
  • 👍 11
  • 👏 5
Post #80245 52.9K
​​.      УСТОЗГА  ЭҲТИРОМ 
хайкали  ҳақида биласизми?

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани марказида  “Устозга эҳтиром” ҳайкали бор. Ҳар йили 1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан кенг омма ушбу ёдгорликка ташриф буюриб, пойига гуллар қўяди. Муаллима ҳурматига ўрнатилган ушбу эсдалик бутун Ўзбекистонда ягона бўлиб, унинг яратилиш тарихи бор.

2001 йилда “Бўстон”да марҳум хонанда Отажон Худойшукуровнинг ижодига бағишланган катта тадбир ўтказилади. Унга Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Омон Матчон, Усмон Азим, Муҳаммад Юсуф, Матназар Абдулҳаким, Ошиқ Эркин каби ижодкорлар ташриф буюради. Шоирлар кетма-кет гўзал шеърлари билан йиғилганларни хушнуд қиларди.

Шеър ўқиш навбати хоразмлик шоир Матназар Абдулҳакимга етиб келади. Шоир минбарга чиқиб бироз ўйланиб туради-да, биринчи ўқитувчимга бағишланган шеъримни айтиб бермоқчиман, дейди.

У “Дарсдан сўнг” номли шеърини ўқиган пайтида залда йиғламаган киши қолмайди. Шеър таъсиридан ҳамманинг юраклари ларзага келган эди.

Шеърнинг қисқача мазмуни қуйдагича:

Воқеа олис қишлоқларнинг бирида юз берган. Битта муаллима узоқ қир ошиб, мактабга қатнаб, болаларга дарс ўтар эди. Бир куни у ўқувчиларга иншо ёздиради. Бутун синфдан 7 нафар ўқувчи иншо ёзмай қолади. Муаллима эртага албатта ёзиб келинг, бугун сизлараман, деб койийди. Қолган ўқувчиларнинг дафтарларини йиғиб олиб уйига қайтмоқчи бўлади. Қараса, кун кеч бўлиб қолибди. Ҳар куни келиб олиб кетадиган турмуш ўртоғи эса бугун келмаган. Ҳамкасблари “бугунча бизникида қолинг, кун кеч бўлиб кетди” деб қистаса ҳам у йўлга чиқади. Йўлда кетаётиб турли ўйлар келади: нимага эри келмади экан-а? Кўнгли совудими экан, деб ваҳимага тушади. Ёки ўғлим хасталаниб қолдимикан? Ундан баттар юрагини ваҳима босади.

Нима бўлса ҳам уйга тезроқ етай деб, ўнқирми, чўнқирми, ўрми, қирми, қарамасдан шошилиб кетар эди. Бир пайт ортидан бир қора шарпа эргашиб келаётгандай туюлади. Не кўз билан кўрсин-ки, изига оч қашқир тушган экан. Эсига қашқирнинг оловдан қўрқиши келади ва қўлтиқлаб келаётган дафтарларни ёқа бошлайди. Дафтарни ёққанда қашқир ҳам тўхтайди. Ўзи ҳам юрагини босиб олади.

Овулга етай деб қолганда муаллимда дафтар тугайди, қашқирда эса тоқат…

Агар шу куни 7 нафар ўқитувчи иншони ёзиб топширганда эди, муаллим омон қолармиди?

Эртасига муаллимнинг жанозасида бутун халқ йиғлайди, ҳаммадан баттар етти нафар ўқувчи, жумладан улардан бири шеърдаги қаҳрамон ҳам ўксиб йиғлайди.

Тадбирда ўқилган ушбу шеърдан ўша пайтдаги туман ҳокими Неъматулла Худайбергенов ҳам жуда таъсирланади ва устозга ҳайкал ўрнатиш ғоясини айтди.

Шундай қилиб “Устозга эҳтиром” ҳайкали 2003 йил бунёд этилди


Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...
  • 😢 63
  • 👍 10
Post #80243 41.5K
Сиз-ла олам мунаввар, Азиз устоз ва мураббийлар!

         БАЙРАМИНГИЗ 
     МУБОРАК  БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 31
Post #80242 64.5K
#Савол
– АГАР  УСТОЗ  БЎЛМАСА

Устозлар ҳақидаги бу савол барчани довдиратиб, ўйлантириб қўйганди...

Сизчи? Сиз бу саволга нима деб жавоб берардингиз?


Азиз устозлар, ватанимиз, фарзандларимиз келажаги учун доимо бор бўлинг! 💐


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👏 31
  • 👎 2
Post #80241 177K
1- Октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 💐

Ушбу кун муносабати
билан юртимиздаги барча устоз ва
мураббийларни чин
дилдан самимий
муборакбод этамиз!

Aзиз УСТОЗЛАР!
Илм йўлидаги  шижоатингиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоқларингиз учун рахмат!

Сизларга сиҳат-саломатлик,
оилавий хотиржамлик,
тинчлик ва фаровон ҳаёт
ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин азиз УСТОЗЛАРИМ!


🕊БАЙРАМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!🎈


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 46
  • 👏 5
Post #80239 127K
Беқиёс меҳнатингиз учун ташаккур, азиз устозлар!

         БАЙРАМИНГИЗ
     МУБОРАК  БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 37
Post #80238 251K
💥1 октябрь – Ўқитувчи
ва мураббийлар куни! 💐

АЗИЗ УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР!

Сизларни бугунги байрам билан муборакбод этамиз!

Ватанимизнинг миллионлаб болаларининг қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаётган, заҳматли ва олийжаноб касб соҳиблари - азиз устоз ва мураббийларга миннатдорчилик билдирамиз.

Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 56
  • 😢 4
Post #80236 141K
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Куз фаслининг октябр ойини ҳам кутиб олдик Алҳамдулиллаҳ!

Октябр ойи барчамизга қут-баракали ой бўлсин!

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси билан кутиб олиб, розилик билан кузатайлик.

Бизларга кузнинг гўзал кунларини хадя қилган Аллоҳга хамдларимиз бўлсин! Яна кўплаб шундай кунларни, қатормиздан кам бўлмай, соғ-омон кўриб юриш барчамизга насиб қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 58
  • 👏 1
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →