ШУКР ҚИЛ !
🍁 Шукр қилганинг сари шукр қилишинг керак бўлган нарсалар кўпаяверади.
🍁 Бирор ёқимсиз сўзни айтишдан олдин умуман гапира олмайдиганларни ёдингга ол...
🍁 Таомдан шикоят қилишдан олдин, ейишга бир тишлам нони йўқларни эсга ол....
🍁 Ўз турмуш ўртоғингни бировга ёмонлашдан олдин Аллоҳга ўзининг ёлғизлигини айтаётганларни кўз олдингга келтир...
🍁 Ҳаётингдан шикоят қилишдан олдин, умри айни гуллаган ёшида тугаганларни эслагин...
🍁 Фарзандларингдан шикоят қилишдаги олдин, тирноққа зор бўлган минглаб одамлар борлигини билгин...
🍁 Уйни тозалаш, ким пол ювиши ҳақида жанжал кўтаришдан олдин, миллионлаб уйсиз одамлар ҳам борлигини билиб қўйгин...
🍁 Ишинг оғирлигидан нолишдан олдин, қанчадан-қанча одамларга сенингдек иши бўлиши орзу эканлигини ҳам билиб қўй...
🍁 Дилингни ғам-алам қамраб олса, ҳали тирик эканлигинг учун Аллоҳга шукрона айт.
Ҳаёт – бу бебаҳо ҳадя.
Доимо шукр ва фикрда бўл!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Post #80522
22.1K
- 👍 51
- 😢 11
- 👎 1