ИЛТИМОСНОМА
Тафаккур соҳиби мана бу одам,
У асло синмайди, қанча эгмагин.
Бироқ банда у ҳам, инсондир у ҳам,
Ҳурматли ХУДБИНЖОН, унга тегмагин
Мана бу одамда қалб бордир гўзал,
Ҳислари ўхшайди ёйилган кунга.
Илтимос қиламан, раҳм айлагин сал,
Азизим ДИЛОЗОР, тегмагин унга.
Бунда-чи порлайди ёрқин истеъдод,
Ақлу ҳис бирлашиб унда бўлмиш жам.
Худо ҳаққи, уни қилмагил барбод,
Қадрли ҲАСАДГЎЙ, тегма унга ҳам.
Яхшиси, барчангиз марҳамат айлаб,
Келинг ҳузуримга, меҳмон қиламан.
Ахир аён менга сиздаги талаб,
Ҳар нечук, мен сизни кўпдан биламан.
Абдулла Орипов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Post #80507
20.7K
- 👍 34
- 👏 4