TGViewer
Ўйлашимча? Ўйлашимча? @i_think_uz · 17.8K subscribers
Post #17095 4.73K
❗️Эндиликда ходимни ишдан бўшатиш мақсадида унга босим ўтказиш ва асоссиз қуруқ ойликда қолдириш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин

☑️ Энди ходимни ишдан кетказиш мақсадида унга қўпол муомала қилиш, шаъни ва қадр-қимматини мунтазам камситиш орқали ишдан бўшаш даражасига етказиш меҳнат соҳасидаги руҳий босим ҳисобланади.

▪️Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 сентябрдаги 518-сон қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган.

☑️ Яна бир муҳим жиҳати, ходимни ишдан бўшатиш мақсадида ҳеч қандай асоссиз устама ва мукофотлардан маҳрум қилиб, фақат қуруқ ойликда қолдириш ҳам меҳнат соҳасидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига кириши мумкин.

▪️Яъни раҳбар ходимнинг ўзи ариза ёзиб кетиши учун унга атайлаб босим ўтказиши, муносабатни ёмонлаштириши ёки асоссиз равишда молиявий рағбатлантиришдан маҳрум қилиши энди жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин.

👆Бу тартиблар Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ-345-сон «Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида жорий этилди.

@o'ylashimcha
  • 👍 77
  • 🔥 47
  • ❤ 36
  • 💯 20
  • 🤣 15
  • 🤬 1
More from @i_think_uz
  1. Oct 8, 2026Хулоса қилиш учун яхши видео экан. @o'ylashimcha
  2. Oct 8, 2026"Бу видеони маҳалламдаги участковойга кўрсатсам AI деди" @o'ylashimcha
  3. Oct 8, 2026Тошкентда ўлатни аниқлаш учун махсус лабораториялар тайёрланмоқда экан. @o'ylashimcha
  4. Oct 8, 2026Flydubai @o'ylashimcha
  5. Oct 8, 2026Ҳиндистонда йўловчи самолётини чақмоқ урибди. @o'ylashimcha
  6. Oct 8, 2026Абедга нима ейиш масаласида эрталаб 9:00 да бошланган муҳокамамиз ҳозир ош еймиз деган жав…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →