Смартфонда скриншот олиш ва экрандан видео ёзиб олиш усуллари.
"Смартфонда скриншот олишни ҳамма биладику?" дейишга шошилманг.
Билмайдиганлар ҳам бор, ундан ташқари смартфонда керакли тугма ишламай қолганда скриншот олиш, "узун скриншот" ва экрандан видео ёзиб олиш усуллари ҳақида маълумот берамиз.
*Cкриншот - смартфон экранида кўриб турган тасвирнинг расми.
Android 4.0 версиядан бошлаб, аксарият смартфонларда скриншот иккита тугма (кнопка) комбинацияси билан олинади:
Қувват(ёқиш) + овоз пасайтириш тугмаларини бир вақтнинг ўзида бир-икки сония босиб ушлаб туринг.
Шундан сўнг, скриншот олинганлиги ҳақида товуш ёки билдиришнома пайдо бўлади ва расм галереяга тушади.
*Баъзи, эскироқ Samsung смартфонларида Қувват(ёқиш) + Уй (Домой) тугмалари бир неча сония босиб турилади.
Скриншот олишнинг қўшимча усуллари:
• Юқори панелда жойлашган "Скриншот" тугмаси орқали (Wi-Fi, Интернет ёқиш панелида)
• Учта бармоқ билан скриншот олиш. Ушбу усул Huawei ва Xiaomi смартфонлари созламаларида алоҳида ёқилиши керак. Экран устида учта бармоқни тепадан пастга суриш орқали амалга оширилади
• Samsung Galaxy смартфонлари экранида кафтингизнинг ўнгдан чапга ёки аксинча суриш ишораси билан
• Смартфонда мавжуд бўлган "Сенсор ёрдамчиси" ёки шу турдаги иловалар (fooView) ёрдамида
• Google Assistant, Bixby каби овозли ёрдамчиларда "Сделай скриншот" (рус ёки инглиз тилида) буйруғи орқали. Ушбу усулни скриншот олиш рухсат берилмаган иловаларда ҳам қўллаш мумкин
Узун скриншот
Ушбу имконият битта расмга сиғмайдиган маълумотни, масалан, мессенжерда узун ёзишмаларнинг скриншоти керак бўлганда фойдали бўлади. Шунда ҳар бир ёзишмалар ойнаси алоҳида эмас, битта узун расмда жойлашади.
Узун скриншот олиш имконияти баъзи Huawei ва Samsung смартфонларида мавжуд. Оддий скриншот олгандан сўнг, узун скриншот тугмаси ҳам пайдо бўлади.
Ушбу функцияга эга бўлмаган смартфонлар учун махсус иловалар мавжуд. Масалан, LongShot. Уни ўрнатгандан сўнг, узун скриншотлар олишингиз ёки тайёр скриншотларни битта вертикал ёки горизонтал кадрга бирлаштиришингиз мумкин.
Экрандан видео ёзиб олиш имконияти ҳам аксарият смартфонларда мавжуд ва юқори панелда жойлашган "Экрандан ёзиб олиш" тугмаси орқали фаоллаштирилади. Ушбу усулнинг имкониятлари чегараланганлиги сабаб "Screen Recorder - No Ads" иловасидан фойдаланиб кўришни тавсия қиламан.
#маълумот
@gsmgurus_FAQ
Post #875
8.42K