Бепул VPN хизматлари ҳақиқатан ҳам бепулми?
Бепул VPN лар мавжуд эмас (бу бошқа хизматларга ҳам таалуқли). Сиз ҳар доим реклама кўриш ёки шахсий маълумотларингизни бўлишиш билан ҳаққини тўлайсиз. Интернетда анонимман (кўринмас) деб ўйлаганларга охирги тўлов усули айниқса ёқимсиз. Муаммо шундаки, сиз ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни учинчи томонга сотишга ёки топширишга рухсат берасиз.
Фойдаланиш шартлари (end-user license agreement) барча хизматларда кўрсатилган , лекин уларни ким ҳам ўқирди?
"The Best VPN Services" нотижорат лойиҳаси тадқиқот олиб борди ва баъзи VPN провайдерлари фойдаланувчи маълумотларини "қонуний равишда" бўлишишини аниқлади, бу уларнинг "Фойдаланувчи шартномасида" қайд этилган.
The Best VPN Services мақоласига кўра, баъзи VPN хизматлари фойдаланувчи маълумотларини провайдер билан боғлиқ компанияларга ёки шунчаки кўпроқ пул тўлайдиганларга беради. Бундан ташқари, кўпгина VPN хизматлари фойдаланувчиларга қандай пул ишлашлари ҳақида маълумот беришмайди ёки бу ҳақда ноаниқ гапиришади.
Илмий ва саноат тадқиқотлари ташкилоти (CSIRO) Google Play даги VPN иловалари ҳақида қандай фикрда эканлигини ҳақида ҳисоботдан: уларнинг 84 % трафикнинг сиздирилишига ҳисса қўшади. Бепул VPN хизматларининг яна бир ўзига хос хусусияти маълум компаниялар веб-сайтлари ҳаволаларини ва жонга тегар рекламаларни тарқатишдир.
The Best VPN Services тадқиқотчилари шахсий маълумотларингизни бошқа компаниялар ва одамларга сотиши мумкин бўлган энг машҳур 10 та VPN провайдерлари рейтингини тақдим қилишган:
Hola
Betternet
Opera VPN
HotSpot Shield
Psiphon
Onavo Protect
ZPN
HoxxVPN
FinchVPN
TouchVPN
#маълумот #VPN
@gsmgurus_FAQ
Post #865
7.05K