TGViewer
GSM GURUS F.A.Q GSM GURUS F.A.Q @gsmgurus_faq · 2.02K subscribers
Post #690 7.13K
​Telegram кеш файлларини қўлда ёки автоматик ўчириш.

Яқинда, каналда ёзилган "Смартфонда фойдаланилаётган Telegram иловасининг ўзи, бутун хотирани қисқа муддатда тўлдириши мумкинми." викторина саволига кўпчилик "Йўқ, афсона" деган жавобни танлаган.

Саволнинг тўғри жавоби, "Ҳа, ҳақиқат" эканлигидан 47% ўқувчилармиз хабардор экан. Албатта, бу жавоб менинг ушбу соҳадаги (Android смартфонларга хизмат кўрсатиш) тажрибамга асосланган.

Кун ора, олдимизга "Смартфонимда Telegram иловасидан бошқа деряли ҳеч нарса йўқ, лекин хотираси тўлиб қолаверади" деган мазмундаги саволлар билан мижозлар мурожаат қилиб туришади.
Ҳақиқатдан ҳам, 10 та расм ва 1 та оддийгина ўйиндан бошқа ҳеч нарса ёзилмаган ёки ўрнатилмаган, асосан катта ёшлардаги мижозларнинг икки ойдан буён фойдаланиб келган смартфонида хотира тез тўлиб қолишига, нотўғри созланган Telegram иловаси сабаб.

Telegram иловаси, хотирани тез тўлдиришини олдини олиш учун:
- Илованинг чап томон юқори қисмида Меню (учта чизиқ) ➔ Созламалар ➔ Маълумотлар ва хотира ➔ "Хотирадан фойдаланиш" бўлимига кириб, "Медиафайлларни сақлаш муддати" созламасини "Доимийдан", "1 ҳафта" ёки "1 ой" муддатга ўзгартиришни тавсия қиламан.

Бу билан сиз, "1 ҳафта" ёки "1 ой" ичида Telegram иловасида кўрилган, галереяда алоҳида сақланмаган расм, видео, мусиқа, овозли хабар каби вақтинчалик файлларни (кеш) смартфон хотирасидан автоматик ўчиришни танлаган бўласиз.
Агарда, 1 ойдан ҳам олдинги Telegram иловасида кўрилган юқоридаги файллар домий смартфон хотирасида бўлсин десангиз, унда бу созламага тегманг. Лекин, интернет трафик сарфлаб яна "эски" файлларни юклаб олиш мумкин.

- Созламалар ➔ Маълумотлар ва хотира ➔ Медиафайлларни автоматик юклаб олиш бўлимидаги пунктларни ўчириб қўйинг ёки ўзингизга мослаб олинг. Пунктни чап томони, ёзувларни устига босганда, қўшимча меню очилади.

- Медиаларни автоматик тинглаш бўлимидан Gifлар ва Видеолардаги белгини ҳам ўчириб қўйинг.

Юқоридаги ёзилган маълумотни ҳақиқатдан ҳам аксарият билмайди. Бизнинг (канал юритувчиси) асосий камчилигимиз ҳам, ҳаммани ўзимизнинг билим даражамизда деб ўйлашимиш.

Смартфон ва ахборот технологиялардан унумли фойдаланишда аҳолимизнинг аксарият қисми саводхонлик даражасини қандай баҳолайсиз? сўровномамизга, кўпчилик "Ўта ночор аҳволда" деб жавоб берганлиги, янги, айниқса ёши катта фойдаланувчиларга ҳам кўпроқ эътибор беришимиз кераклигини англатади.
Яқин кунларда, шу борада янги таклифимни гуруҳимизда муҳокама қиламиз.

#маълумот #Telegram #хотира #бўшжой
  • 👍 2
More from @gsmgurus_faq
  1. Jan 9, 2023​Telegram Premium обунасини арзонроқ нархда тўлаш тугади Telegram Premium обунасини Google…
  2. Jan 9, 2023​Об-ҳаво ўзгариши ҳақида огоҳлантиришларни билдиришномалар панелида қандай кўриш мумкин? О…
  3. Jan 6, 2023Post #1307
  4. Jan 6, 2023Post #1306
  5. Sep 16, 2022Post #1305
  6. Sep 16, 2022​Android дан кўчирилган iPhone 14 Pro смартфонининг Топ-5 "инновациялари" Ўтган ҳафта Appl…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →