Афсона ва ҳақиқат: смартфон ёки планшет батареясини қандай қилиб тўғри заряд қилиш керак.
Бугунги кунда, аксарият ҳолларда литийга асосланган батареялар смартфон ва планшетларга ўрнатилади.
Икки энг кенг тарқалган батарея вариантлари: Литий – ионли (Li-Ion) ва литий-полимер (Li-Po). Улар бир қатор афзалликларга эга: енгил ва сиғимли, паст ҳароратларда яхшироқ ишлайди, кўп миқдордаги тўла заряд цикли учун мўлжалланган, тезроқ зарядланади, заряд даражасини аниқроқ кўрсатади.
Афсона: биринчи марта зарядлаш камида 16 соат давом этиши керак.
Ҳақиқат: ушбу тавсия эски турдаги Ni-Cd ва Ni-MH батареяларга тегишли эди.
Литий – ионли ва литий-полимер батареялар учун бу энди муҳим эмас. Зарядлаш давомийлиги батареянинг қанчалик заряди пастлиги ва унинг қувватига боғлиқ. Зарядлаш қурилмаси зарядлаш жараёнини тартибга солади ва батарея етарлича заряд олгандан сўнг мақбул вақтда уни тўхтатади.
Янги смартфондан дарҳол фойдаланишни бошлайсизми ёки аввал заряд олдирасизми бу муҳим эмас.
Афсона: батареянинг ишлаш муддатини узайтириш учун уни деярли ҳар сафар тўлиқ зарядсизланиши ва шундан кейингина зарядкага қўйилиши керак.
Ҳақиқат: ушбу тавсия ҳам эски турдаги Ni-Cd ва Ni-MH батареяларга тегишли эди, аммо замонавий литийга асосланган батареяларга тааллуқли эмас.
Афсона: батареяни зарядлашни, жараённинг ўртасида тўхтатманг, бу унга зарар етказади.
Ҳақиқат: Li-Ion ва Li-Po батареялари учун хавотирланиш учун сабаб йўқ. Аксинча! Ҳар доим батареяни тўлиқ зарядсизлаб ва кейин 100% гача зарядлашдан наф йўқ.
Қўшимча олдин ҳам каналда ёзганимиздек смартфонни тунда (кўп муддатга) қувватлашга (зарядкада) қолдиришнинг ҳам зарари йўқ, албатта қалбаки адаптер ва батареяларга кафолат йўқ.
#ҳақиқат #афсона
Post #591
11.1K