Wi-Fi Calling (қўнғироқ) нима?
Каналимизда, замонавий смартфонларнинг имкониятлари ҳақида маълумотларнинг аксариятини катта умидлар билан, юртимизда ҳам амалга ошиб қолар деган мақсадда ёзиб боряпмиз.
Wi-Fi Calling технологияси анча йиллардан бери дуёнинг кўплаб мобил алоқа операторлари томонидан қўллаб-қувватланади (масалан Россияда 2016-йилдан).
Миллий мобил алоқа операторларимиз, айнан VoLTE ва Wi-Fi Calling каби хизматларни абонентларига таклиф қилиб, замонавий смартфонлар имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга имкон яратишар эди.
Wi-Fi Calling - Смартфонларда қўнғироқларни қабул қилиш ва мобил алоқа сигнали суст ёки умуман бўлмаган жойларда - подвалларда, дўконларда ва савдо марказларида, шаҳарлараро поездларда ва метрода қўнғироқларни амалга ошириш имкониятини берадиган технология.
Wi-Fi Calling функцияси (Wi-Fi орқали қўнғироқлар) ҳар қандай Wi-Fi нуқтасига уланганда, оддий телефон қўнғироқларни амалга оширади.
Худди шу имкониятни деярли ҳар қандай мессенджер (Telegram, IMO, Viber, WhatsApp ва ҳоказолар) орқали ҳам амалга оширса бўлади, дейишингиз мумкин.
Мессенжерлар орқали мулоқот қилиш учун смартфонингизга ва суҳбатдошингиз қурилмасига бир хил иловаларни ўрнатишингиз керак. Wi-Fi Calling бу чекловни бутунлай олиб ташлайди. Сиз фақат Wi-Fi га уланасиз ва мобил ёки шаҳарлараро рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Бирон бир махсус илова ўрнатиш керакми?
Йўқ. Wi-Fi Calling ни смартфон ўзи қўллаб-қувватлайди, ҳеч қандай илова ўрнатилиши шарт эмас. Сиз фақат смартфонда Wi-Fi Calling функциясини ёқиб ва Wi-Fi тармоғига уланишингиз керак.
Wi-Fi орқали қўнғироқ қилиш қийинми?
Йўқ. Сиз одатдагидек қўнғироқ қиласиз ва қабул қиласиз. Шу билан бирга, Wi-Fi орқали қилинган қўнғироқлар, қўнғироқлар тарихида қайд этилади. Сизнинг суҳбатдошингизда Wi-Fi Calling имконияти бор ёки йўқлиги муҳим эмас.
Хизмат нархи қанча туради?
Сиз одатдагидек қўнғироқлар нархида пул тўлайсиз.
#маълумот
Post #585
7.63K