Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди?
Ушбу саволни тез-тез гуруҳимизда бериб туришади, каналда бу ҳақида айрим маълумотлар мавжуд бўлса ҳам (1, 2, 3, 4, 5), ушбу мавзуга яна бир марта тўхталишга қарор қилдик.
Смартфон ёки планшет батарея қувватида қанча вақт ишлаши керак? саволига каналимизда 3300 мАч аккумулятор хажмига эга бўлган смартфоннинг тахминий статистикасини кўрсатиб ўтган эдик.
Батарея сарфланиши муддати нафақат унинг хажмига, балки бир қанча омилларга боғлиқ.
Масалан:
1. Фойдаланиш жараёни ва нима вазифалар бажарилаётгани.
Ҳаммаси оддий: смартфонни жуда кўп ишлатсангиз - батарея қуввати тезроқ тугайди. Аммо ишлаш вақти, смартфонда бажарилаётган вазифаларга ҳам боғлиқ.
Мобил Интернетдан домий фойдаланиш, филмлар кўриш ёки яхши графикали ўйинлар ўйнаш туфайли батарея қуввати - бир неча (2-5 соат) ичида тугаши мумкин.
Айтайлик мусиқа тинглаш, китоблар ўқиш, СМС ёки суҳбатларда батарея камроқ сарфланади.
2. Ўрнатилган иловаларнинг сони ва сифати
Смартфонингизда ўрнатилган иловалар қанча кўп бўлса, батареянгиз шунча тез сарфланади. Сифат ҳам кучли таъсир кўрсатади: ёмон ишлаб чиқарилган иловалар доимий равишда процессорни банд қилади ва қурилманинг "ухлаш режимига" ўтишига халақит беради.
3. Операцион тизимдаги хатолар
Ишлаб чиқарувчи томонидан тизимни янгилашдаги хатолар. Янги тизимнинг смартфонда ўрнатилган иловалар билан мос келмаслиги ва ҳоказолар. Хатолар қанча кўп бўлса, батарея шунча тез сарфланади.
4. Батарея ҳолати
Вақт ўтиши билан батарея манбаси (ресурси) камайиб боради. Батареянинг "ёши" қанчалик катта бўлса, унинг заряд ушлаши камроқ бўлади. Тахминан 500 цикллик зарядлаш жараёнидан сўнг ресурс камайиши бошланиши мумкин.
5. Мобил алоқа сигнали
Тармоқ сигнали қанчалик ёмон бўлса, батарея тезроқ сарфланади. Бунинг сабаби, қурилма узатгичи (радиоблок) тармоққа уланишни амалга ошириш учун юқори зўриқиш билан ишлашга мажбур. Шу сабабли алоқа зарур бўлмаган вақтда (тунда), самолёт (парвоз) режимини ёқиб қўйиш яхши натижа бериши мумкин.
Хулоса
"Менинг смартфоним бир неча соат ичида заряди тугаб қолади, бу нормал ҳолатми?" саволига аниқ жавоб бериш мушкул. Чунки жуда кўплаб омиллар бунга сабабчи бўлиши мумкин.
Гуруҳимизда шу каби саволларга, смартфон созламаларидан "Батарея сарфи" (статистикаси) менюси скриншотини (расмини) йўллаган ҳолда жавоб олишингиз мумкин.
#маълумот
Post #543
11.5K