Компютерда ишловчилар яхши билишади, бир неча вазифаларни бирданига бажариш қулайлигини. Яъни кўплаб хизматлар ва дастурлар мунтазам равишда ишга туширилади ва улар орасида ўтиш бир зумда амалга оширилади.
Смартфонларда ҳамма нарса бошқача. Экран ўлчамлари йил сайин ўсиб бораётган бўлсада, биз одатда қурилмада битта иловадан фойдаланамиз ва кейин кейингисига ўтамиз. Аммо бу чекловни енгиб ўтишга имкон берадиган бир нечта усуллар мавжуд. Шулардан бири ҳақида яқиндагина каналимизда "Тасвир устида тасвир" режими ҳақида маълумот берган эдик. Бугун эса:
Экранни иккига бўлиш:
Масалан, Telegram да бир вақтнинг ўзида мулоқот қилиш ва бирор мақолани ўқиш ёки видео томоша қилиш керак бўлганда жуда қулайдир. Экраннинг бир қисмида мақола, бошқасида эса илова бўлади. Бунинг ёрдамида матнни нусхалаш ёки таҳрирлаш орқали ҳужжатлар билан ишлаш анча осонлашади.
Экранни иккига бўлишни фаоллаштириш жуда оддий.
Асосий ва иккинчи иловани ишга туширинг ва навигация панелида (Орқага, Бош экран, Энг сўнгги иловалар тугмалари) "Энг сўнгги иловалар" тугмасини танланг, сўнгра бўлинган экраннинг юқори қисмида кўрсатмоқчи бўлган иловани босиб ушлаб туринг. Пайдо бўлган қўшимча менюдан, экранни иккига бўлиш белгисини танланг ва иккинчи иловани ҳам белгиланг.
Иловалар ўртасидаги ажратгични суриш орқали, қайси иловага экранда кўпроқ жой ажратишни танлашингиз мумкин. Агарда ажратгични юқорига ёки пастга тортсангиз экранни иккига бўлиш режимидан чиқасиз.
#маълумот
Post #542
10K