Samsung Galaxy смартфонлари ва компания ҳақида шахсий фикрим.
Шахсий хабарлар орқали менга юборилган саволларда Samsung смартфонлари ҳақида маълумот беришимни ёки ушбу компания махсулоти бошқа компания смартфонларидан устун томонлари ҳақида сўраб туришади.
Узоқ муддатли тажрибага эга (компанияга 1938 йилда асос солинган, 1991-92 йиллардан мобил телефонлар ишлаб чиқаришни бошлаган), фойдаланувчилар фикрларига қулоқ тутадиган, деярли барча эхтиёт қисмларни ўзи ишлаб чиқарадиган, ўз инновациялари билан "бозорни" бошқара оладиган смартфон ишлаб чиқарувчи компания махсулотларини ҳар доим ўз яқинларим ва мижозларга таклиф қиламан.
Компаниянинг смартфонлар учун Super Amoled экран технологияси ва Exynos ARM-микропроцессорлари ҳақиқатдан смартфонлар бозорида юксак ўринга эга. Смартфон ички эхтиёт қисмларида хам Samsung ишлаб чиқарган махсулотлар юқори қадрланади (масалан ички хотира EMMC).
Дастурий таъминотда хам Samsung ўзига хос янгилик ва инновацияларга эга. Масалан камерадаги фотосуратларни қайта ишлаш, экран рангларини бошқаришдаги, экранга парол ўрнатишдаги дастурлар ва сунъий интеллект.
Адашмасам Android тизимига ўзбек тили (лотин алифбоси) қўшилишида хам Samsung компаниясининг хизмати катта. Халигача кўпчилик фойдаланадиган "Видео қўнғироқ" хизмати хам деярли барча Samsung смартфонларида мавжуд.
Иш фаолиятим смартфон ремонти ва дастурий таъминоти билан боғлиқ бўлгани учун айнан ушбу жихатларига эътибор бераман.
Samsung компанияси хар доим ўз мижозларига алохида эътиборда. Масалан смартфонингизни расмий сервис марказига берсангиз компания вакиллари Қозоғистон ва Россиядан Сизга қўнғироқ қилиб сервис хизматидан қониқдингизми ёки йўқлиги хақида албатта қизиқишади. 7799 телефон рақамлари мижозлар учун фаолият юритади.
Компания хатоликка йўл қўйган смартфонларида имкон борича муаммони тез ечишга харакат қилади. Масалан Samsung Galaxy Note 7 аккумуляторидаги муаммода компания барча смартфонларни қайтариб олишга харакат қилди. Мижозлар қўлида қолиб кетган Galaxy Note 7 смартфонлари эса интернетга уланиши билан аккумулятор 60% дан юқори қувватланиши чегаралаб қўйилди. Ушбу смартфон мухлислари учун махсус Note 7 FE (Fan Edition) яратилди.
Норасмий усул билан бўлса хам компания смартфон ремонти вакиллариги хам маълумотлар сиздириб туради. Масалан бошқа давлат ёки оператор учун чиқарилган Samsung смартфонларининг деярли барчасини нисбатан арзон ва хар доим "разблокировка" (сим карта ўқийдиган) қилиш мумкин.
Ички хотираси (Emmc) куйиб қолган смартфонларни тиклаш имконияти, 1 Сим карталик Samsung смарфонларини 2 Сим (Duos) қилиш имконияти, экранида соя, доғ пайдо бўлган смартфонларни тузатиш имконияти, эсдан чиқиб қолган аккаунт ва паролларни олиб ташлаш имконияти (Apple iCloud муаммоси эгаларига таниш), Root ва прошивка мухлисларига чегараланмаган имкониятларнинг барчаси айнан Samsung смартфонларида мавжуд.
Samsung смартфонларига керакли аксессуарлар ва эхтиёт қисмлар хам деярли барчаси мавжуд. Лекин экран технологияси Amoled бўлган смартфонларда ушбу эхтиёт қисм нисбатан қиммат хисобланади. Масалан Samsung Galaxy A50 смартфони нархи 2 179 000 сўм, оригинал экран нархи эса 661 500 сўмни ташкил қилади. Охирги 6 ойда арзонроқ копия экранлар хам бозорга чиқди.
IPS TFT LCD ўрнатилган Galaxy смартфонлари (масалан A10) экрани нисбатан арзон. Huawei, Xiaomi смартфонларида хам ушбу турдаги экранлар ўрнатилган.
Samsung компаниясининг Ўзбекистон учун ишончли иш берувчи компания эканлигини хам алохида таъкидлаб ўтмоқчиман. Маркетинг ва рекламага, сервис марказлари ва бошқа хизматларга компания томонидан ажратилаётган маблағлар айнан фуқароларимизни иш билан таъминлашга, солиқлар тўланишига хизмат қилади.
Қўшни давлатларда Samsung компанияси томонидан ташкил этилган бепул IT мактаблари ва ўқув курслари хам бизнинг давлатда йўлга қўйилса ўқув тизимида хам катта ўзгаришлар бўлиши табиий.
Post #344
5.83K
- 👍 2