TGViewer
GSM GURUS F.A.Q GSM GURUS F.A.Q @gsmgurus_faq · 2.02K subscribers
Post #1151 4.47K
Ижтимоий тармоқларлардаги "Тавсиялар лентаси" ёки "ақлли лента" нима?

Кўплаб ижтимоий тармоқлар ва видео хостинг платформаларида "ақлли лента" функцияси мавжуд. Бу фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатлари, қизиқишлари, контентга бўлган реакциясини таҳлил қилувчи махсус алгоритмлар бўлиб, улар тўпланган маълумотлар асосида ҳар бир аниқ шахсни нималарга қизиқишини кўрсатади.

"Ақлли лента" алгоритми барча ижтимоий тармоқ платформаларда ишлайди (Facebook, Instagram, TikTok, YouTube). Telegram мессенжерида ушбу имконият бўлмагани, керакли контентни фойдаланувчи ўзи танлашига имкон беради.

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда қандай контентни кўришни, қандай маҳсулотни сотиб олишни ва қандай хизматни ишлатишни фойдаланувчи ҳал қиляптими ёки ақлли алгоритмлар?

Масалан, ҳозирда фойдаланувчининг YouTube да сарфлаган вақтининг деярли 70% платформанинг тавсия алгоритмлари ишининг натижасидир. Facebook фойдаланувчиларга янгиликларни тавсия алгоритми танлаган тартибда кўрсатади, лекин лентанинг энг юқорисида кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган контентни кўрсатишни афзал кўради. TikTok фойдаланувчиларга аввалги рейтинглари асосида видеоларни кўришни тавсия қилади.

Мутахассисларнинг фикрича, бу каби хизматларнинг одамларга таъсири етарлича ўрганилмаган ва алгоритмларни ким ва қандай бошқараётгани ҳақида маълумот йўқлиги вазиятни янада чигаллаштиради. Калифорния университети профессори Стюарт Расселлнинг фикрича, "ижтимоий тармоқларда контент чиқариш ва танлаш алгоритмлари одамларни манипуляция (бошқариши) қилиши аниқ".

Ушбу мавзудаги "Ижтимоий тармоқ Facebook" (ўзбек тилида) филмини кўришни тавсия қиламан.
https://mytube.uz/tracks/380060.htm

Изоҳ: Ўзим YouTube ва Facebook фойдаланувчиси сифатида тармоқ тавсия алгоритмлари менинг фойдамга ишламаётганлигини таъкидлашим мумкин. Айниқса ўзбек тилида тавсия қилинадиган видеолар асосан хайп ва кўнгилочар мавзуларга асослангани одамни ташвишга солади.

#маълумот #мулоҳаза
More from @gsmgurus_faq
  1. Jan 9, 2023​Telegram Premium обунасини арзонроқ нархда тўлаш тугади Telegram Premium обунасини Google…
  2. Jan 9, 2023​Об-ҳаво ўзгариши ҳақида огоҳлантиришларни билдиришномалар панелида қандай кўриш мумкин? О…
  3. Jan 6, 2023Post #1307
  4. Jan 6, 2023Post #1306
  5. Sep 16, 2022Post #1305
  6. Sep 16, 2022​Android дан кўчирилган iPhone 14 Pro смартфонининг Топ-5 "инновациялари" Ўтган ҳафта Appl…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →