Смартфонларнинг моделлари кундан кунга кўпайиб бормоқда. Шунинг учун Ўзбекистон бозорида сотилаётган смартфон моделларинг умумий сериялари хақида қисқача маълумот бериб ўтаман.
Samsung Galaxy J, A, S сериялари:
⦁ J серия - арзонлаштирилган, керакли барча функцияларга эга, экран размери 5, 5.2 ва 5.5 дюймдан ошмайдиган смартфонлар серияси.
⦁ А серия - ўрта бюджетли, бизнес-серия. Мукаммал техник хусусиятлари ва имкониятларга эга.
⦁ S серия - энг юқори класс флагман смартфонлар. Корпусидан бошлаб, хусусиятлари ва имкониятлари энг юқори кўрсатгичда.
Xiaomi сериялари:
⦁ Redmi серияси - ўртача характеристикага эга, арзонлаштирилган смартфонлар серияси.
⦁ Redmi Note серияси - Redmi смартфонларга характеристикаси яқин, фақат экрани жихатдан катта.
⦁ Mi Mix серияси - ўрта размердаги экран ва рамкасиз дизайнли смартфонлар.
⦁ Mi Max серияси - экран размери 6 дюймдан ошадиган, техник характеристикаси ўрта-юқори смартфонларга хос серия.
⦁ Mi Note - экран жихатдан энг катта размерга эга смартфонлар.
⦁ Mi серия - энг юқори класс флагман смартфонлар. Корпусидан бошлаб, хусусиятлари ва имкониятлари энг юқори кўрсатгичда.
⦁ Mi A серия - Google компанияси кўмагида (яъни Xiaomi прошивкалари ўрнатилмаган), минимал программалар ва Google сервислари ўрнатилган, айнан бизнинг минтақага мўлжалланган смартфонлар.
Post #112
6.86K