TGViewer
Channel Public Channel
Gorizont

Gorizont

@gorizont_uz

Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Subscribers
163K
Photos
24.4K
Videos
27.5K
Links
36.6K

Showing posts older than #68972 · Back to latest

Older Posts 17 shown
Post #68969 64.9K
🇺🇸 Трамп технология дунёси “титан”ларига Оқ уйда зиёфат берди.

29 сентябрь куни Илон Маск, Марк Цукерберг, Сундар Пичай, Женсен Хуанг, Дарио Амодей ва OpenAI президенти Грег Брокман Трамп билан Оқ уйда тушлик қилди. Улар AI хавфсизлиги бўйича умумий келишув имзолади.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 219
  • ❤ 61
  • 😁 37
  • 🤔 17
  • 🤬 14
  • 👍 8
  • 🤣 6
Post #68968 65.9K
🏳️🇵🇰 Покистон Афғонистон шарқи ва жанубига зарбалар берди.

Оқибатда тўққиз киши қурбон бўлди.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 459
  • 👎 101
  • 👍 48
  • ❤ 26
  • 🙏 5
  • 🕊 5
  • 🔥 3
Post #68967 65.1K
🇷🇺 Россия бутун дунё бўйлаб югуриб, қўл чўзиб, хор бўлиб ва гадойга ўхшаб садақа сўрай олмайди – Путин.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 877
  • 🤣 403
  • 🤬 84
  • ❤ 30
  • 😁 17
  • 👏 16
  • 🔥 4
Post #68966 65.5K
🇺🇸🇮🇱 Агар Исроил бўлмаганида, АҚШ ҳам бўлмас эди – Ҳаккаби

“Исроил нафақат биз амалга ошираётган ишлар нуқтайи назаридан, балки ким эканимиз нуқтайи назаридан ҳам жуда муҳим иттифоқчидир. Улар АҚШ ва Ғарб цивилизацияси асосида шаклланган яҳудий-христиан қадриятларини баҳам кўради. Агар Исроил ҳеч қачон мавжуд бўлмаганида, Америка ҳам мавжуд бўлмас эди”, деган АҚШнинг Исроилдаги элчиси.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 1K
  • 🤬 319
  • 😁 72
  • ❤ 53
  • 👍 19
  • 😡 15
  • 😨 5
Post #68965 64.6K
🇷🇺 Россияда ҳақиқий демократия мавжуд, Ғарб ва АҚШдагидек сохта ва қолипларга солинган эмас – Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 848
  • 👍 210
  • 😁 47
  • ❤ 30
  • 🤬 23
  • 💯 19
  • 🔥 1
Post #68964 66.9K
🇰🇿 Қозоғистонда пенсионер аёл миш-миш тарқатгани учун 484 минг тенге жарима тўлади

Қарағандада 66 ёшли пенсионер аёл қўшниси ҳақида ёлғон маълумот тарқатгани учун суд томонидан жаримага тортилди. Аёл қўшнисининг эри бўла туриб гўёки бошқа эркакдан фарзанд кўргани ҳақида миш-миш тарқатган. 34 ёшли аёл қўшниси бу ҳолат юзасидан полицияга мурожаат қилган. Текширув давомида миш-миш айнан пенсионер аёлдан тарқалгани аниқланган.

Пенсионер аёл судда айбини тан олган ва суд унга 484 минг 400 тенге, яъни ўзбек сўмида 12 миллион 964 минг сўм миқдорида жарима тайинлади.


Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 368
  • 👍 234
  • ❤ 25
  • 👏 15
  • 🤔 4
  • 😁 3
  • 🤬 3
Post #68962 71K
🇰🇿 Қозоғистонда масон ложаси ўз фаолиятини бошлади.

Қозоғистонни минтақанинг марказига айлантиришга интилаётган ложа янги аъзолар билан кенгаймоқда. Масон ложаси — масонлар (Freemasons) ўз учрашувлари, маросимлари ва ташкилот ишларини олиб борадиган маҳаллий жамоа/бўлинма.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 1.6K
  • 😡 473
  • 🤣 162
  • ❤ 55
  • 🤔 30
  • 👍 16
  • 👌 6
Post #68960 69.4K
🇺🇸 АҚШ Коррупцияга қарши давлатлар гуруҳи ташкилоти сафидан чиқди

У Россия ва Беларусдан кейин ташкилотни тарк этган учинчи давлатга айланди. Давлат департаменти ушбу қарорни АҚШ йиллик бадалларни тўлаши, бироқ аъзоликдан сезиларли фойда кўрмаслиги билан изоҳлади.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 338
  • 🤣 94
  • 👎 67
  • ❤ 62
  • 👍 15
  • 🤬 12
  • 🔥 2
Post #68959 69.7K
Gorizont 🇦🇪 Украиналик ва россиялик фуқаролари ўртасида ҳеч қандай жанжал юз бермаган. Маълум бўлишича, иккинчи учувчи Уммон фуқароси, ҳаво кемаси командири эса БАА фуқароси бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи учувчи ўз жонига қасд қилиш ва самолётни қулатиш…
🇷🇺🇺🇦 FlyDubai рейси бортида ҳақиқатан ҳам Украина ва Россия фуқаролари бўлган — айнан улар иккинчи учувчи ҳаво кемаси командирига ҳужум қилганидан сўнг самолётни қўндиришган - Israel Hayyom

Маълум бўлишича, уларнинг иккиси ҳам учувчи бўлиб, оддий йўловчи сифатида фуқаролик кийимида парвоз қилаётган бўлишган. Ҳодисадан сўнг улар кабинада экипаж ўрнини эгаллаб, самолётни қўндиришган.

Россия фуқароси ва Украина фуқароси 180 га яқин йўловчини ҳаётини биргаликда сақлаб қолишган.

Батафсил Gorizontда...
  • 👏 1.4K
  • 👍 172
  • ❤ 147
  • 😁 46
  • 👎 28
  • 🤔 21
  • 🤬 18
Post #68958 67.8K
Gorizont 🇦🇪🇮🇱🇷🇺🇺🇦 Ижтимоий тармоқларда FlyDubai самолёти бортида олингани айтилаётган видео тарқалмоқда. ОАВ маълумотларига кўра, рейс учувчиларидан бири пичоқ билан жароҳатланган. Йўловчилардан бири учувчилар кабинасидан қийқириқ овозларини эшитганини айтган. Батафсил…
🇦🇪 Украиналик ва россиялик фуқаролари ўртасида ҳеч қандай жанжал юз бермаган.

Маълум бўлишича, иккинчи учувчи Уммон фуқароси, ҳаво кемаси командири эса БАА фуқароси бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи учувчи ўз жонига қасд қилиш ва самолётни қулатиш мақсадида командирга пичоқ билан ҳужум қилган. Бу Фаластиндаги уруш билан боғлиқ террорчилик ҳаракати бўлиши эҳтимоли бор. Бортда йўловчи сифатида кетаётган қўшимча экипаж аъзолари ҳам бўлган; айнан улар ҳодисадан сўнг самолёт бошқарувини ўз қўлларига олиб, парвозни барқарорлаштиришган.

Ҳозирда FlyDubai авиакомпаниясининг барча рейслари махсус белгиланган ҳудудга йўналтирилмоқда ва кучайтирилган хавфсизлик текширувидан ўтказилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 191
  • 🤣 108
  • 👍 56
  • 🤔 18
  • 🤬 12
  • 👎 6
  • 🔥 3
Post #68957 66.4K
🇮🇷🇺🇸 Эрон АҚШ аскарини қўлга олгани учун 40 000 доллар мукофот эълон қилди.

"Агар буни аёл қилса, мукофот икки баравар кўпаяди", деди Эрон армияси вакили генерал Муҳаммад Акраминия. Унинг таъкидлашича, Эрон минтақадаги бошқа мамлакатлар аҳолисига ҳам шунга ўхшаш ҳаракатлар учун пул мукофотларини беришни кўриб чиқишга тайёр.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 871
  • 👏 89
  • ❤ 67
  • 😁 24
  • 🤣 11
  • 👎 8
  • 🔥 7
Post #68956 66.6K
🇨🇳 Хитойда жуда кам учрайдиган атмосфера ҳодисаси — тўлиқ думалоқ камалак — суратга олинди.

Уни фақат катта баландликдан, масалан, самолётдан ёки тоғдан, қуёш орқа тарафда бўлганида ва унинг олдида ёмғир томчилари ёки туман кўтарилганда кўриш мумкин.

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 178
  • 👍 93
  • 🔥 13
  • 👏 12
  • 👎 7
  • 😨 4
  • 🤔 1
Post #68955 74.8K
Gorizont Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг барча ғолиблари. Батафсил Gorizontда...
Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг барча ғолиблари.

Манба. Видеони тайёрлаган блоггер канали: https://t.me/citychess_uz

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 450
  • ❤ 52
  • 💯 40
  • 👌 14
  • 🔥 5
  • 👏 3
  • 🎉 2
Post #68954 68.3K
🇷🇺🇺🇦 Россия парламенти қуйи палатасининг ошхонаси Киев товуқ котлетининг номини ўзгартирди.

Энди у "котлет по-киевский" эмас "сариёғли котлет" деб аталади.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 378
  • 🤣 269
  • 👍 113
  • ❤ 36
  • 😡 12
  • 🔥 6
  • 🤔 6
Post #68953 69.5K
Gorizont 🇦🇪🇮🇱🇷🇺🇺🇦 Дубайдан Тел-Авивга учаётган самолётнинг россиялик ва украиналик учувчилари ўртасидаги жанжал туфайли самолёт фавқулодда қўндирилди Flaydubai авиакомпанияси рейси экипажи дастлаб фавқулодда вазиятни англатувчи 7700 кодини юборган. Бироз вақт ўтгач…
🇦🇪🇮🇱🇷🇺🇺🇦 Ижтимоий тармоқларда FlyDubai самолёти бортида олингани айтилаётган видео тарқалмоқда.

ОАВ маълумотларига кўра, рейс учувчиларидан бири пичоқ билан жароҳатланган. Йўловчилардан бири учувчилар кабинасидан қийқириқ овозларини эшитганини айтган.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 252
  • 🤣 142
  • ❤ 55
  • 👍 47
  • 😢 23
  • 👎 5
  • 🤬 2
Post #68952 69.4K
🇦🇪🇮🇱🇷🇺🇺🇦 Дубайдан Тел-Авивга учаётган самолётнинг россиялик ва украиналик учувчилари ўртасидаги жанжал туфайли самолёт фавқулодда қўндирилди

Flaydubai авиакомпанияси рейси экипажи дастлаб фавқулодда вазиятни англатувчи 7700 кодини юборган. Бироз вақт ўтгач, экипаж 7500 кодини, яъни самолётга ноқонуний аралашув ёки уни олиб қочишга уриниш ҳолатини билдирувчи сигнални узатган. Шундан сўнг Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилиб, йўловчи самолёти томон йўналтирилган. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва мудофаа вазири Исраэл Кац фавқулодда маслаҳатлашув ўтказган.

Самолёт бортида 180 га яқин йўловчи бўлган, уларнинг 100 нафари Исроил фуқаролари эди. Орадан бироз вақт ўтиб, самолёт йўналишини ўзгартириб, Саудия Арабистони томон парвоз қилган. Самолёт билан алоқа узилган пайтда у Табук аэропорти яқинида кузатилган. Кўп ўтмай, самолёт аэропортга хавфсиз қўнган.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 337
  • ❤ 126
  • 🤣 60
  • 👍 44
  • 👎 24
  • 🗿 8
  • 🤔 1
Post #68951 68.2K
🇷🇺 Агар НАТО давлатлари Калининград вилоятини изоляция қилишга уриниб кўрса, Россия ядро қуролини қўллашга тайёр - Россиянинг Ирландиядаги элчихонаси

Баёнотда айтилишича, "агар НАТО давлатлари Калининград вилоятини мамлакатнинг қолган қисмидан узиб қўйишга (изоляция қилишга) уриниб кўрса, Россия ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун ядро қуроли ҳамда барча бошқа воситаларни ишга солишга тайёр бўлади".

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 466
  • 🤣 234
  • 👍 159
  • 😡 51
  • 🔥 40
  • 💯 34
  • 😁 11
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →