TGViewer
Channel Public Channel
Gorizont

Gorizont

@gorizont_uz

Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Subscribers
162K
Photos
24.4K
Videos
27.6K
Links
36.7K

Showing posts older than #68744 · Back to latest

Older Posts 19 shown
Post #68743 68.5K
Gorizont 🇺🇿 Яқинимизда бўлаётган уруш қанча тез тугаса, бизгаям жуда катта иқтисодий барқарорлик, манфаат олиб келади - Президент Шавкат Мирзиёев Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига икки кунлик ташрифи ҳақида қисқача.

Батафсил Gorizontда...
  • 🔥 107
  • 👍 59
  • ❤ 38
  • 👌 6
  • 🙏 3
  • ❤‍🔥 2
  • 🥰 1
Post #68742 66.2K
Gorizont 🇺🇸🇮🇱 Мамдани Нетаняхунинг ташрифлари ҳақида фикр билдирди: "АҚШ ҳукумати ҳақиқатан ҳам Халқаро Жиноят Судига қўшилиш ва ушбу ордерни ижро этиш имкониятига эга. Ва мен буни амалга оширишни истайман. Биз инсониятга қарши жиноятларда айбланган одам ҳақида гапиряпмиз…
🇺🇸🇮🇱 Нетаняху БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун Нью Йоркка келди

Исроил бош вазири Қўшма Штатларга рафиқаси Сара Нетаняху билан ташриф буюрди. Ҳозирча уларни ҳеч ким ҳибсга олмади.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 1.1K
  • 👎 183
  • 😁 129
  • ❤ 42
  • 😡 29
  • 👍 12
  • 👏 4
Post #68741 64.8K
🇺🇸🇨🇳 Си Цзиньпин Қўшма Штатларга иккита Пинг Пинг ва Фучуан исмли панда совға қилди.

"Улкан панда ҳар доим хитойликлар ва америкаликлар ўртасидаги дўстлик рамзи бўлиб келган", деб таъкидлади Си.

Батафсил Gorizontда...
  • 👏 264
  • 😁 131
  • ❤ 44
  • 🤣 23
  • 👍 21
  • 🎉 4
  • 👌 2
Post #68740 64.4K
Gorizont 🇺🇸🇨🇳 Трамп: “Халқларимиз Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозониш учун биргаликда ҳаракат қилгани каби, мен ва президент Си ҳам мамлакатларимиз келажагини янада фаровон қилиш йўлида бирга ишлашда давом этамиз. Президент Си, Пенг хоним — ушбу тарихий ташриф учун…
🇺🇸🇨🇳 Си Цзиньпин:

“Хитой ҳам, Америка Қўшма Штатлари ҳам буюк мамлакатлардир. Хитой ва Америка халқлари буюк халқлардир. Мен президент Трампнинг таклифига биноан, дўстлигимизни давом эттириш, ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда халқларимиз фаровонлигини ошириш мақсадида АҚШга ташриф буюрдим.

Биз тинч-тотув яшашимиз керак. Кўп бор таъкидлаганимдек, икки буюк давлат бўлмиш Хитой ва АҚШ ҳамкорлик қилса, фақат ютади, тўқнашса — иккиси ҳам ютқазади. Рақобат ҳақида гапиришдан қочиш шарт эмас, лекин рақобатимиз соғлом ва маълум чегаралар доирасида бўлиши керак. Бу бир-бирини қувиб етиш мусобақаси бўлиши лозим, кимгадир мағлубият ёки ғалаба келтирадиган кураш эмас"

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 409
  • ❤ 90
  • 😁 61
  • 👎 20
  • 👌 6
  • 💯 4
  • 👏 3
Post #68739 62.6K
Gorizont 🇺🇸🇨🇳 Трамп Хитой раиси Си Цзинпинни Оқ уйда кутиб олди. Си Цзиньпиннинг ташрифи муносабати билан Оқ уйда Хитой мадҳияси янгради. Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇨🇳 Трамп:

“Халқларимиз Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозониш учун биргаликда ҳаракат қилгани каби, мен ва президент Си ҳам мамлакатларимиз келажагини янада фаровон қилиш йўлида бирга ишлашда давом этамиз. Президент Си, Пенг хоним — ушбу тарихий ташриф учун сизга миннатдорчилик билдираман. АҚШга хуш келибсиз!”

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 476
  • 😁 61
  • ❤ 55
  • 🤬 18
  • 👍 9
  • 👎 9
  • 👏 3
Post #68737 63.6K
Gorizont 🇺🇸🇨🇳 Трамп АҚШга расмий ташриф билан келган Хитой раиси Си Цзинпинни шахсан кутиб олди. Доналд Трамп Қўшма Штатларга давлат ташрифи билан келган хитойлик ҳамкасбини ҳайратлантириш учун B-1 Lancer самолётларини ҳавога кўтарди. Си Цзинпинга гўёки ўз қудратини…
🇺🇸🇨🇳 Трамп Хитой раиси Си Цзинпинни Оқ уйда кутиб олди.

Си Цзиньпиннинг ташрифи муносабати билан Оқ уйда Хитой мадҳияси янгради.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 271
  • 👍 63
  • ❤ 44
  • 😁 23
  • 🤬 7
  • 👏 2
Post #68736 63K
Gorizont 🇹🇷🇺🇳 Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги нутқини турк шоири Сезаи Каракочнинг "Улар шундай деб ўйлашади..." шеъри билан якунлади. Шеърда сукут адолатсизликни яшира олмаслиги ёки ҳақиқатни ўчира олмаслиги ғояси ётади:…
🇹🇷🇮🇱 Исроил мудофаа вазири Кац Туркия президенти ҳақида:

"Эрдоған "қоғоз султон", антисемит ва провокацион нутқларда кучли, аммо амалда заиф. Мен унга Исроил ишларига аралашишни бас қилишни маслаҳат бераман. Исроил давлати кучли ва ўзини қандай ҳимоя қилишни билади. Исроил бугун Туркияда у зулм қилишда давом этаётган курдлар ёки ҳимоясиз одамлар эмас."

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 769
  • 💯 142
  • 👎 119
  • 🤪 55
  • 😁 28
  • 👏 19
  • 🕊 2
Post #68735 62.4K
Gorizont 🇷🇺 Менимча, руслар НАТО кучли иттифоқ ва уни мағлуб этиб бўлмайди деган хулосага келишган - Рутте "Ҳеч ким бизнинг қатъиятимизга шубҳа қилмаслиги керак. 25 йил олдин ҳам шундай бўлган. Бугун ҳам шундайлигича қолмоқда", деди НАТО бош котиби. Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 НАТО Россияга таъсир ўтказишнинг Украинада йўқ воситаларига эга - Рутте

"Агар НАТО Россия билан уруш ҳолатида бўлса, бизда ўз позициямизни русларга етказишнинг бошқа воситалари ҳам бор, улар Украина ҳозирда қўллай оладиган воситалардан анча самаралироқ. Шунинг учун фарқ бўлади", деди НАТО Бош котиби.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 398
  • 👍 90
  • ❤ 46
  • 👎 42
  • 😁 19
  • 💯 8
  • 👏 4
Post #68734 61.9K
Octobank ipotekasi — yillik 20% dan

  Octobank ipotekasi bilan birlamchi yoki ikkilamchi bozordan xonadon xarid qilish mumkin.

- muddati — 10 yilgacha;
- boshlang‘ich to‘lov — 20% dan;
- Octobank ish haqi loyihasi ishtirokchilari va korporativ mijozlar xodimlari uchun maxsus stavka — yillik 18% dan (2026-yil 31-dekabrgacha amal qiladi).

Onlayn ariza berish:
  ipoteka

Octo-mobile | Instagram | YouTube
Telegram | Facebook | 71-202-33-33
  • 👎 46
  • ❤ 20
  • 👍 2
  • 🤬 2
Post #68733 64.6K
🇹🇷🇺🇳 Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги нутқини турк шоири Сезаи Каракочнинг "Улар шундай деб ўйлашади..." шеъри билан якунлади.

Шеърда сукут адолатсизликни яшира олмаслиги ёки ҳақиқатни ўчира олмаслиги ғояси ётади:

Улар шундай деб ўйлашади:
Биз сукут сақласак, масала қолмайди.
Ҳолбуки, биз сукут сақласак ҳам,
тарих сукут сақламайди.
Тарих сукут сақласа ҳам,
ҳақиқат сукут сақламайди.
Улар биздан қутулсалар,
масала қолмайди, деб ўйлашади.
Ҳолбуки, биздан қутулсалар ҳам,
виждон азобидан қутула олмайдилар.
Виждон азобидан қутулсалар ҳам,
тарих азобидан қутула олмайдилар.
Тарих азобидан қутулсалар ҳам,
Аллоҳнинг ғазабидан қутула олмайдилар.


Батафсил Gorizontда...
  • 👍 1.1K
  • ❤ 124
  • 🔥 41
  • 🤣 27
  • 👏 19
  • 😁 18
  • 🤪 11
Post #68732 65.7K
🇷🇺 Менимча, руслар НАТО кучли иттифоқ ва уни мағлуб этиб бўлмайди деган хулосага келишган - Рутте

"Ҳеч ким бизнинг қатъиятимизга шубҳа қилмаслиги керак. 25 йил олдин ҳам шундай бўлган. Бугун ҳам шундайлигича қолмоқда", деди НАТО бош котиби.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 620
  • 👍 90
  • 🤬 43
  • ❤ 25
  • 😁 18
  • 💯 11
  • 👏 3
Post #68731 71.6K
Gorizont 🇺🇳🇺🇿 Биз бир-биримизга рақиб эмас, шерик сифатида қарай бошладик — Саида Мирзиёева Марказий Осиё давлатлари ҳақида. Мирзиёева БМТ минбаридан нутқ сўзлаб, яқин-яқингача чегара ва сув масалалари бўйича келишмовчиликлар кузатилган Марказий Осиёда бугун муносабатлар…
🇺🇳🇺🇿 Саида Мирзиёеванинг БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан сўзлаган тўлиқ нутқи.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 681
  • 😁 155
  • ❤ 69
  • 👏 51
  • 🔥 33
  • 🕊 12
  • 🥰 4
Post #68730 65.5K
🇷🇺🇺🇦🇵🇱 Сиз кўп одамларни ўлдиришингиз мумкин, аммо ғалаба қозона олмайсиз. Сергей, хўжайинингизга айтинг: бас, етарли - Полша ташқи ишлар вазири Сикорский БМТ Хавфсизлик Кенгашида Лавровга қарата.

Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Россия фронт чизиғида тараққиётга эриша олмаган ҳолда, Украинага қарши зарбалар ва Европадаги провокацияларга таянаётганини айтди. У шунингдек, кучлар мувозанатини яна бир бор таъкидлади:

"Сиз 12 йилдан ортиқ вақт давомида Донбассни ва тўрт йилдан ортиқ вақт давомида Киевни эгаллаб олишга ҳаракат қилдингиз. Сизни Россиянинг ялпи ички маҳсулотининг ўндан бир қисмига тенг бўлган мамлакат тўхтатди. Аммо Полшанинг ялпи ички маҳсулоти сизникининг деярли ярми. Европанинг ялпи ички маҳсулоти 10 баравар катта. НАТОнинг ялпи ички маҳсулоти 25 баравар катта... Сиз бу империалистик урушни исталган вақтда тўхтатишингиз мумкин. Европани ва дунёни янада хавф остига қўйманг. Россиянинг келажагини йўқ қилишни бас қилинг."


Батафсил Gorizontда...
  • 👍 547
  • 😁 205
  • 👎 113
  • ❤ 45
  • 🗿 24
  • 🔥 10
  • 👏 6
Post #68729 64.7K
🇺🇦🇷🇺 Урушдан кейин ўз мамлакатимда яшашни, кўчаларда юришни ва ҳеч ким мени ўлдиришни ёки мендан нафратланишни хоҳламаслигини истайман - Зеленский The Wall Street Journal нашрига берган интервюсида.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 498
  • 👍 307
  • 🤣 70
  • 👎 61
  • 🤬 36
  • ❤ 32
  • 🗿 15
Post #68728 64.9K
Gorizont 🇮🇷🇹🇲🇦🇿🇹🇯 Теҳрондан Душанбега йўл олган Эроннинг Varesh Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт Туркманистон унга ўз ҳаво ҳудуди орқали учишга рухсат бермагани сабабли Имом Хомейни халқаро аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Кейин самолёт Озарбайжон ҳаво…
🇺🇸🇮🇷 Эрон авиакомпанияларига қарши санкциялар ҳақида.

8 сентябрь куни АҚШ Молия вазирлиги Эрон авиация секторига қарши янги санкциялар эълон қилди. 27 та Эрон авиакомпанияси санкция рўйхатига киритилди. Вашингтон улардан айримлари қурол-яроғ, ҳарбийлар ва санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланилганини билдирмоқда. Шу билан бирга, Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий компаниялар ҳам санкция хавфи остига қўйилди.

Асосий босқич 23 сентябрдан бошланди. АҚШнинг позициясига кўра, Эрон авиакомпанияларига ёқилғи қуйиш, аэропорт хизмати кўрсатиш, билет сотиш ёки бошқа хизматларни кўрсатадиган хорижий компаниялар АҚШнинг молиявий тизимидан узилиши мумкин. Яъни Вашингтон Эрон самолётларини ўз ҳудудида эмас, уларга хорижда хизмат кўрсатишни қийинлаштириш орқали халқаро парвозларини чекламоқда.

Ҳозиргача энг аниқ чеклов қўйган давлатлар:

🇬🇪 Грузия — Эрон рейсларини тўхтатди.
🇦🇿 Озарбайжон — Эрон авиакомпаниялари парвозларини тўхтатди.
🇮🇶 Ироқ — 23 сентябрдан Бағдод аэропортини Эрон авиакомпаниялари учун ёпди, аммо Нажаф орқали рейслар давом этган.
🇴🇲 Уммон — Масқат аэропорти Эрон рейсларини қабул қилишни тўхтатди.

Қатар йўналишида ҳам рейслар тўхтаган, аммо буни тўлиқ «Қатар ҳаво ҳудуди Эрон учун ёпилди» деб аташ тўғри эмас. Айрим рейслар уруш ва хавфсизлик сабаблари билан аввалроқ ҳам тўхтатилган. Шу билан бирга, Хитой Эронга қарши АҚШ санкцияларини ноқонуний деб атаган ва Эрон авиакомпаниялари Хитойга рейсларни давом эттирган. 23 сентябрда Mahan Air самолётининг Гуанчжоуга қўнгани ҳам қайд этилган. Туркия йўналишлари эса тўлиқ ёпилган эмас, аммо Turkish Airlines Эронга рейсларни камида 2027 йил мартгача тўхтатгани хабар қилинди.

Энди нима бўлади?

Эроннинг халқаро авиацияси янада қисқариши мумкин. Самолёт учун фақат ҳаво ҳудуди эмас, балки ёқилғи, техник хизмат, аэропорт хизмати, эҳтиёт қисмлар ва билет тизими керак. Агар хорижий компаниялар АҚШ санкцияларидан қўрқиб хизмат кўрсатмаса, Эрон авиакомпанияларининг халқаро парвозлари кескин камаяди. Ҳозирнинг ўзида йўловчиларнинг бир қисми Туркия ва Арманистон орқали қуруқликдан чиқишга ўтмоқда. Шу билан бирга, Хитой каби давлатлар Эрон билан авиақатновни сақлаб қолса, Эроннинг ташқи авиалоқаси бутунлай узилиб қолмайди.


Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 710
  • 👎 115
  • ❤ 50
  • 😱 24
  • 👍 13
  • 🔥 1
  • 🥰 1
Post #68727 64.9K
Gorizont 🇺🇸🇮🇷 АҚШ Молия вазирлиги Эроннинг барча авиакомпаниялари фаолияти дунё бўйлаб тўхтатилишини маълум қилди 23-сентябрдан эътиборан Эроннинг барча авиакомпаниялари бутун дунё бўйлаб ўз ишини тўхтатади, деди Скотт Бессент бугун. Вазир Эрон самолётларига хизмат…
🇮🇷🇹🇲🇦🇿🇹🇯 Теҳрондан Душанбега йўл олган Эроннинг Varesh Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт Туркманистон унга ўз ҳаво ҳудуди орқали учишга рухсат бермагани сабабли Имом Хомейни халқаро аэропортига қайтишга мажбур бўлди.

Кейин самолёт Озарбайжон ҳаво ҳудуди орқали Тожикистонга етиб боришга уринди, аммо у ерга ҳам киришга рухсат берилмади.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 1.6K
  • 👎 358
  • 😢 85
  • ❤ 61
  • 👍 28
  • 😨 15
  • 🔥 9
Post #68726 66K
Gorizont 🇺🇿 Камида 1 минг нафар ишчиси бўлган корхоналарда камида беш йил ишлаган ходимларга фарзандларининг контракт тўлови қоплаб берилади - Президент Шавкат Мирзиёев Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 Яқинимизда бўлаётган уруш қанча тез тугаса, бизгаям жуда катта иқтисодий барқарорлик, манфаат олиб келади - Президент Шавкат Мирзиёев

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 536
  • ❤ 57
  • 👏 39
  • 🔥 36
  • 💯 36
  • 🕊 10
  • 🥰 3
Post #68725 63.9K
🇺🇸🇷🇺 Марказий разведка бошқармаси Европани Россия Испания, Франция ёки Италияга дрон ҳужумига тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган - El Mundo

Таҳлилчилар бу уч давлатнинг танланишини 2027-йилда сайловлар ўтказилиши билан изоҳлашади. Гербера дронлари савдо кемалари ниқобидаги кемалардан учирилиши мумкинлиги айтилмоқда. Кенг кўламли вайронагарчилик кутилмайди, аммо ҳужум аэропорт фаолиятини бузиши ва ёнғинларга олиб келиши мумкин. Мақсад Украинани қўллаб-қувватлашни сусайтириш, НАТО ичида бўлинишларни келтириб чиқариш ва Европа аҳолисини қўрқитишдир.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 372
  • ❤ 82
  • 👎 35
  • 👍 23
  • 🤯 11
  • 😱 10
  • 💯 4
Post #68724 73.5K
Gorizont 🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Андижондаги мулоқот чоғида кеча бир аёл билан бўлган суҳбатни эслади: “Оддий бир аёл кўз ёши билан: “Жаноб Президент, Россияда ишлаб юрганман, неча йиллардан бери. Икки нафар фарзандим бор, она бўлиб ўзим тарбиялаяпман”, деди.…
🇺🇿 Камида 1 минг нафар ишчиси бўлган корхоналарда камида беш йил ишлаган ходимларга фарзандларининг контракт тўлови қоплаб берилади - Президент Шавкат Мирзиёев

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 487
  • 👏 74
  • ❤ 52
  • 🔥 35
  • 🤔 26
  • 🕊 9
  • 💯 4
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →