TGViewer
Channel Public Channel
Gorizont

Gorizont

@gorizont_uz

Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Subscribers
162K
Photos
24.5K
Videos
27.7K
Links
36.9K

Showing posts older than #68407 · Back to latest

Older Posts 19 shown
Post #68406 73.1K
Бошланмоқда: Сунъий интеллектлар ўзларининг янги тил версияларини ихтиро қилишди ва унда ўзлари ўзаро мулоқот қила бошладилар. Ҳозир уларни ҳеч ким тушунмайди, бу эса уларни кузатишда муаммолар туғдиради.

The Guardian газетасининг ёзишича, нейрон тармоқ тили шеърият ва технологик жаргонлардан олинган элементларни бирлаштиради. Дунёдаги энг йирик компанияларнинг сунъий интеллект моделлари ҳеч ким уларга тўғридан-тўғри ўргатмаган иборалар, атамалар ва қисқартмалар яратмоқда. Улар фойдаланадиган метафора ва жаргон одамларга сунъий интеллект моделлари нимани ифодалаётганини тушунишни қийинлаштиради.

"Бу сунъий интеллект мониторинги учун фундаментал муаммо яратади", деди Американинг Emergence лабораторияси тадқиқотчилари.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤯 445
  • 🤬 165
  • 🤣 101
  • ❤ 96
  • 😱 50
  • 🤔 24
  • 😨 8
Post #68405 64.5K
🇺🇸🇮🇷 Қўшма Штатлар Эроннинг Иорданияга қилган сўнгги баллистик ракета ҳужумидан ҳимоя қилиш учун 60 дан 70 гача Patriot ракеталари ва ўндан ортиқ THAAD ракеталаридан фойдаланган.

The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Қўшма Штатлар тахминан 20 та Эрон баллистик ракеталарини тутиб олиш учун 60 дан 70 гача Patriot ракеталари ва ўндан ортиқ Terminal High Altitude Area Defense (THAAD) тизимларидан фойдаланган. Эрон нишонларига яқин жойда бир нечта снарядларни отиш учун мўлжалланган тобора ривожланиб бораётган жанговар каллаклардан фойдаланган ва баъзи ракеталар ҳали ҳам Муваффақ Салти авиабазасидаги самолётларга зарба бермоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 🔥 414
  • 👍 154
  • ❤ 89
  • 👌 7
  • 💯 5
  • 🎉 4
  • 👏 1
Post #68404 63.9K
🇵🇸🇮🇱 Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда Исроилнинг ноқонуний посёлкалари кенгайиб бормоқда

Харитада 1967-йилдан ҳозирги кунгача Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ҳамда Шарқий Қуддусда Исроил ноқонуний посёлкаларининг кенгайиб бориши акс эттирилган. 163 та посёлка ҳамда 400 дан ортиқ таянч пунктларида тахминан 750 000 нафар кўчиб келганлар яшайди, бу эса Исроил яҳудий аҳолисининг қарийб 10 фоизини ташкил этади. Фақатгина 2025-йилнинг ўзида 28 000 га яқин уй-жой қурилиши тасдиқланган.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 708
  • 👎 118
  • ❤ 55
  • 😡 40
  • 👍 9
  • 🤯 2
  • 🎉 1
Post #68403 62.3K
🇷🇺🇦🇲 Мен ҳеч қачон 102-ҳарбий базани Арманистондан олиб чиқиш масаласини кўтармаганман. Аслида, бирорта ҳам Арманистон вакили бундай саволни кўтармаган - Арманистон Бош вазири.

Унинг таъкидлашича, 2018-йилдан бери у Путин билан кўплаб учрашувлар ва алоқалар ўтказган ва ҳарбий базани олиб чиқиш масаласи ҳеч қачон муҳокама қилинмаган.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 249
  • 👍 57
  • 🤣 54
  • ❤ 42
  • 👎 6
  • 👏 4
  • 🔥 3
Post #68402 60.7K
Gorizont - Агар Арманистон Гюмрида Россия базасига эҳтиёж йўқ деб ҳисобласа, биз эртага кетамиз, лекин Арманистон бунга тайёрми?
🇷🇺🇦🇲 Биз 102-ҳарбий база ҳақида бир оғиз ҳам гапирмадик. Бу Россия томонининг баёноти эди - Симонян.

"Очиғи, нима учун бундай дейишганини тушунмаяпман. Бош вазир айтганидек, агар улар қолишни истасалар, қолишсин; агар хоҳламасалар, кетишсин. Улар музокаралар давомида ўз фикрларини билдирганларида, биз ўз нуқтаи назаримизни билдирамиз", деди Арманистон Хавфсизлик Кенгаши котиби.

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 166
  • 😁 110
  • 👏 47
  • 👎 26
  • 👍 13
  • 🔥 4
Post #68401 62.1K
🚨 ҚОРАХАБАР ҚАЙТДИ! 🚨

🔥 Энди энг даҳшатли ва долзарб воқеалардан яна биринчи бўлиб хабардор бўлинг!

Ҳар куни юртимиз ва дунёда юзлаб ҳодисалар содир бўлади. Айримлари ҳақида омма кечикиб эшитади, айримлари эса кенг жамоатчиликка етиб бормай қолади.

📍 "ҚОРАХАБАР" каналида: 🚔 Жиноятлар ва тезкор воқеалар 🚨 Йўл-транспорт ҳодисалари 🔥 Ёнғинлар ва фавқулодда ҳолатлар 🌊 Табиий офатлар 📹 Фото ва видеолар билан тезкор хабарлар 📰 Ўзбекистон ва жаҳондаги энг долзарб янгиликлар

⚡ Воқеалар ривожини бошқалардан аввал кузатинг!

❗️Ҳеч бир муҳим воқеани ўтказиб юбормаслик учун ҳозироқ "ҚОРАХАБАР" каналига аъзо бўлинг!
  • 👎 56
  • ❤ 26
  • 🤣 9
Post #68400 68.4K
Роналдунинг Instagram'даги реклама пости нархи тахминан 3,2 млн долларга (37 млрд 657 млн 920 минг сўм) баҳоланмоқда - LiveScore

Лионел Месси битта реклама пости учун тахминан 2,7 миллион доллар (31 млрд 773 млн 870 минг сўм) олади.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 389
  • 😱 180
  • ❤ 43
  • 🍾 29
  • 🤯 28
  • 🔥 16
  • 👌 7
Post #68398 64.5K
🇾🇪🇸🇦 Нима учун Хусийлардан кучли армияга ва ҳарбий қуролларга эга Саудия хусийларни тўхтата олмаяпти?

Асосий сабаб Ҳусийларга қарши тўлиқ уруш бошлашнинг нархи ва оқибати жуда катта эканлигида. Саудия бу урушни аввал бошидан кечирган. 2015–2022 йилларда Саудия бошчилигидаги коалиция Ҳусийларга қарши деярли 7 йил ҳарбий операция олиб борди. Катта ҳаво кучига қарамай, Ҳусийлар йўқ қилинмади. Аксинча, улар ракета ва дронлар билан Саудиянинг нефть объектларига зарба бериш имкониятини сақлаб қолди.

Энг катта қўрқув — Ҳусийларнинг армияси эмас, аксинча энди гуллаб келаётган Саудия иқтисодиётида. Ҳусийлар арзон дронлар билан уларни яна 10-20 йилга орқага қайтариши мумкин. Саудия Ҳусийларга қарши катта операция бошласа, Ҳусийлар Саудиянинг Янбу, Жидда шаҳарларига нефть объектларига, портларга ва танкерларга янада кўпроқ зарба беришлари мумкин. Ҳозирнинг ўзида Саудиянинг East–West нефт қувури зарба туфайли тўхтаган. Бу қувур нефтьни Форс кўрфазидан Қизил денгизга олиб ўтарди.

Ҳусийлар ҳам оддий армия эмас. Саудия ҳаво кучлари кучли. Лекин Ҳусийларни бир неча кунлик бомбардировка билан йўқ қилиб бўлмайди. Улар:
тоғли ҳудудларда яширинган;
дронлардан фойдаланади;
баллистик ракеталари бор;
ерости инфратузилмасига эга;
катта жанговор тажриба орттирган;
Эрондан қурол, технология ва тайёргарлик олган деб баҳоланади. Шунинг учун Саудия Ҳусийларни ҳаводан қаттиқ урса ҳам, уларни ерда тўлиқ йўқ қилиш учун Яман ичига яна катта қўшин киритишига тўғри келади. Бу эса яна узоқ йиллик урушга айланиши мумкин.

Айни пайтда вазият жиддийлашган: Ҳусийлар Баб-эль-Мандеб атрофидаги позицияларини кучайтирган ва Қизил денгиздаги стратегик ҳудудларни эгаллаган. Шу сабабли Саудия учун бу масала энди оддий Яман муаммосидан кўра миллий хавфсизлик ва нефть экспорти масаласига айланиб бормоқда.


Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 406
  • 🔥 132
  • 👍 101
  • 😁 40
  • 💯 16
  • 🤬 13
  • 👏 11
Post #68397 63.7K
🇺🇸 Трампнинг соф бойлиги 2024-йилги сайловлардаги ғалабасидан бери 2,7 миллиард долларга ошди - Forbes

Forbes АҚШ президентининг соф бойлигини тахминан 7 миллиард долларга баҳоламоқда, бу унинг ғалаба қозонган пайтдаги 4,3 миллиард доллардан юқори. Нашрнинг ёзишича, АҚШ тарихида ҳеч ким сиёсатдан бунчалик кўп даромад олмаган. Бу ўсишнинг асосий манбалари криптовалюта лойиҳалари ва хорижий битимлар бўлган.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 370
  • 😁 119
  • ❤ 67
  • 👎 49
  • 🎉 6
  • 🔥 3
  • 💯 1
Post #68396 62.2K
🇮🇷🇨🇳 Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Хитойга келди ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи билан учрашди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 731
  • 🔥 77
  • 👏 53
  • ❤ 45
  • 🤔 17
  • 🤬 11
  • 👌 6
Post #68395 62.2K
🇷🇺🇺🇦 Уруш бир йил олдин тугаши мумкин эди - Лавров

"Агар америкаликлар Анкориж келишувларидан воз кечмаганларида, агар Европа уларни амалга оширишдан қайтармаганида, биз бир йилдан бери урушсиз яшаган бўлар эдик. Бу аниқ факт. Ўзингиз хулоса чиқаринг", - деди Россия ташқи ишлар вазири.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 292
  • 👍 188
  • ❤ 43
  • 🥴 26
  • 💯 24
  • 🗿 11
  • 🔥 8
Post #68394 68.3K
🇺🇿🇰🇷 Шавкат Мирзиёев Кореяда ўқиётган паркентлик қизнинг биотиббиётга доир ташаббусини қўллаб-қувватлади

Жанубий Кореянинг Ёнсеи университетида биотиббиёт муҳандислиги йўналишида магистратурада таҳсил олаётган паркентлик Маржона Қиёмова Президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқотда Ўзбекистонда тўлиқ молиялаштириладиган миллий биотиббиёт муҳандислари дастурини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

Давлат раҳбари мазкур таклифларни инобатга олган ҳолда лойиҳани Олмазор туманида ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш, бир ой ичида тегишли қарор ва таклифларни тайёрлаш бўйича масъулларга топшириқ берди.

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 288
  • 👏 185
  • 👍 57
  • 👌 13
  • 🤣 10
  • 💯 9
  • 🔥 6
Post #68393 60.9K
🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эроннинг Яқин Шарқдаги базаларга берган зарбалари оқибатларини намойиш этди

АҚШ ҳарбий хизматчилари CBS News телеканалига Эроннинг Саудия Арабистони ва Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базаларига берган зарбалари оқибатларини кўрсатган. Шаҳзода Султон авиабазасидан эълон қилинган тасвирларда фюзеляжидан думи узилиб кетган Boeing E-3 Sentry самолётини, “Кемп-Бюринг” базасидан олинган суратларда эса вайрон бўлган бинолар ҳамда ёниб кетган техникаларни кўриш мумкин.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 506
  • ❤ 98
  • 🤬 23
  • 🔥 15
  • 😁 9
  • 👏 7
  • 🤣 6
Post #68392 60.5K
🇷🇺🇪🇺 Агар Европа Россияга ҳужум қилса, бу бутунлай бошқача уруш бўлади ва бу жуда қисқа давом этади - Лавров.

Лавровнинг бошқа баёнотлари:

— Москва Ғарб ҳарбий контингентларининг Украина ҳудудига жойлаштирилишини Россияга қарши уруш эълон қилиш сифатида кўради;

— Биз бир неча бор Европага ҳужум қилиш ниятимиз йўқлигини таъкидлаганмиз; биз бунга қизиқишимиз йўқ;

— Кўп қутблиликни кучайтиришнинг объектив жараёнлари Ғарб элиталарининг тажовузкор қаршилигига дуч келмоқда. Улар содир бўлаётган воқеаларни қуллик даврида эгаллаган ўз ҳукмронлигига таҳдид сифатида қабул қилмоқдалар.


Батафсил Gorizontда...
  • 👍 436
  • 😁 240
  • ❤ 46
  • 👎 30
  • 🥴 17
  • 🔥 11
  • 🤔 4
Post #68391 60.5K
🇮🇱🇺🇸 АҚШ Яқин Шарқ бўйича сиёсатда Исроилга тобе бўлишини истамайди, керак бўлса президент Трамп Исроил билан алоқаларни узишга тайёр — АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 1.2K
  • 👍 247
  • ❤ 37
  • 🍾 13
  • 🗿 10
  • 🔥 4
  • 🤬 4
Post #68390 61K
🇦🇿🇪🇺 Алиев Европарламентни “порахўрлар уяси” деб атади

“Европарламент – бу порахўрлар инидир. Мен буни тўлиқ масъулият билан айтмоқдаман”, деган Озарбайжон Президенти.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 776
  • 🤣 188
  • 💯 101
  • ❤ 31
  • 👏 10
  • 👌 10
  • 😨 7
Post #68389 61.3K
🇩🇪🇷🇺 Германия Россия билан мумкин бўлган урушга ва ярадорларнинг катта оқимига тайёргарлик кўрмоқда - Bloomberg

Касалхоналарга тайёргарлик бошланди. Бундесвер Россия ва НАТО ўртасида можаро юзага келган тақдирда, Германияга ҳар куни 1000 тагача ярадор аскар келиши мумкин бўлган сценарийни симуляция қилмоқда.

Шунинг учун ҳарбийлар Совуқ уруш давридаги тиббий бункерни тиклашни кўриб чиқмоқда, бошқа касалхоналар эса ер ости автотураргоҳларини бошпаналарга айлантириш ва оммавий қурбонлар учун машқлар ўтказишни ўрганмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 294
  • ❤ 76
  • 🤔 42
  • 👍 29
  • 🔥 13
  • 😁 12
  • 😢 6
Post #68388 59.6K
🏢 NINETY GROUP

Тошкентда яхши коммерция объекти неча кунда сотилиб кетишини биласизми?

Кўпчилик яхши объектлар ҳақида умуман хабар топмай қолади.
Чунки бундай объектларнинг барчаси ҳам оммавий эълонларга чиқавермайди.

NINETY GROUP — Тошкентдаги
танланган ва реал коммерция объектлари.

🏢 Офислар
🏨 Гостиница учун объектлар
🏥 Клиника ва бизнес учун бинолар
🏗 Ер участкалари
📈 Инвестицион объектлар

Тўғридан-тўғри эгасидан.

Янги объектлар биринчи навбатда каналимизда пайдо бўлади.

Биринчи бўлиб кўринг.
Биринчи бўлиб қарор қилинг.

👉 NINETY GROUP
Real Estate • Development • Investment

Все свои варианты тут 👉 https://t.me/Ninety_group
  • ❤ 58
  • 🤣 14
  • 🔥 4
  • 🎉 2
  • 👎 1
Post #68387 65K
🇺🇦🇷🇺 Россияда уруш сабаб алкашлар қирилиб кетаётгани айтилди

“Бизнинг қишлоқда бирорта ҳам алкаш қолмади. Участка нозири ҳаммасини махсус ҳарбий операцияга жўнатди ва ҳаммаси ҳалок бўлди. Қамоқхоналарда ҳам деярли одам қолмади. Шунинг учун, эҳтимол, шу маънода Россия маҳбусларсиз, алкашларсиз, омадсизларсиз, қандайдир шубҳали одамларсиз бўлишини истайди. Фақат чин дилдан содиқ одамлар қолади.

Махсус ҳарбий операция қатнашчилари қайтиб келади, улар аллақачон, қандай десам, қон билан ҳокимиятга боғланган. Мана уларни лавозимга қўйишяпти. Путиннинг ўзи айтди-ку, махсус ҳарбий операция – бу ижтимоий лифт”, дейди россиялик фуқаролардан бири.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 604
  • 👍 138
  • ❤ 85
  • 😁 40
  • 👎 13
  • 🍾 11
  • 👌 2
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →