TGViewer
Channel Public Channel
Gorizont

Gorizont

@gorizont_uz

Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Subscribers
162K
Photos
24.5K
Videos
27.7K
Links
36.9K

Showing posts older than #68156 · Back to latest

Older Posts 15 shown
Post #68155 64.9K
🇺🇸 Трамп америкаликларнинг ҳар бирига 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ Президенти Доналд Трамп Техас Республикачилар партиясининг қурултойида сўзга чиқиб, бўлажак оралиқ сайловларда республикачилар ғалаба қозонса, ҳар бир фуқарога 5 минг доллардан тарқатилишини билдирган.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 1K
  • 👎 305
  • 😁 51
  • ❤ 40
  • 🤬 29
  • 👍 23
  • 🎉 6
Post #68154 65.9K
🇨🇳 Шенчжен кўчаларида одамсимон полиция роботлари патрул хизматини олиб боришни бошлади.

Бантиан туманида роботлаштирилган полиция бўлими расман ишга туширилди. Унинг ихтиёрида одамсимон роботлар, ғилдиракли роботлар, робот-итлар, дронлар ва автоном патрул транспорт воситалари мавжуд.

Бу роботлар кўчаларни мустақил равишда патрул қилиш, шубҳали хатти-ҳаракатларни аниқлаш, бедарак йўқолганларни қидиришда кўмаклашиш, хабарларни қабул қилиш ва фавқулодда вазиятларга тезкор муносабат билдириш имкониятига эга. Ҳозирча улар инсон-ҳамкасблари билан бирга ишламоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 250
  • 👍 88
  • ❤ 64
  • 🤔 34
  • 🤣 22
  • 🤬 16
  • 🔥 9
Post #68152 64K
🇺🇸🇩🇪 Трамп АфДни қўллаб-қувватлаганидан сўнг, Мерц у билан бўладиган телефон суҳбатини бекор қилди — The Guardian

Германия канцлери Трампнинг АфД партиясини Саксония-Анхалт штатидаги сайловдаги ғалабаси билан табриклаганидан сўнг, режалаштирилган телефон суҳбатини бекор қилди. Мерцнинг матбуот котиби бекор қилиш сабабини аниқ айтишдан бош тортди, аммо бу иш жадвалидаги тўғри келмасликлар туфайли юз бермаганини таъкидлади.

Шунингдек, Саксониядаги муваффақиятдан руҳланган "Германия учун муқобил" (АфД) партияси етакчиси Алиса Вайдел Бундестаг минбарига чиқиб, амалдаги Германия ҳукуматини "украиналикларга 'Шимолий оқим' газ қувурларини портлатишга яширинча рухсат беришда ҳамда мамлакат газ захираларини тўлдириш ўрнига Киевга миллиардлаб маблағ тўлашда давом этишда" айблади(видео).

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 503
  • ❤ 144
  • 😁 73
  • 🤣 57
  • 👎 23
  • 🤔 15
  • 🔥 8
Post #68150 64.6K
🇷🇺🇺🇦 Украина дронлари Сочига ҳужум қилди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 240
  • 👎 141
  • 😢 27
  • ❤ 16
  • 🤯 14
  • 🤣 14
  • 🔥 9
Post #68149 68.1K
🇧🇷 Бразилиялик югурувчи бир вақтнинг ўзида 11 та ҳомий билан шартнома имзолаб, уларнинг барчасига тегишли либосларни устма-уст кийиб олди.

Ғалаба қозонгач, ҳар бир шартнома бўйича тўловни олишни таъминлаш мақсадида у либосларни бирин-кетин ечиб, мукофоти билан бирга суратга тушди.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 731
  • 👍 226
  • ❤ 65
  • 😁 18
  • 🔥 6
  • 😨 4
  • 🕊 1
Post #68148 66.8K
🇷🇺🇰🇵 Россия ва Шимолий Кореяни боғлайдиган тарихдаги биринчи автомобиль кўприги очилди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 591
  • 😁 78
  • ❤ 45
  • 👎 31
  • 🤣 15
  • 🤔 6
  • 👌 5
Post #68147 68.9K
Gorizont Янги iPhone’лар яна қимматлашди — iPhone 18 Pro нархи 1 199 доллардан, Pro Max эса 1 299 доллардан бошланади. Ҳар иккиси 256 GB хотира билан сотилади. Олдиндан буюртмалар 12 сентябрда, сотувлар эса 18 сентябрда бошланади. Батафсил Gorizontда...
Apple ўзининг биринчи букилувчи қурилмаси — iPhone Duoни намойиш қилди

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 273
  • 🤣 76
  • 👍 70
  • ❤ 29
  • 💯 4
Post #68146 70.2K
Gorizont iPhone 18 Pro тўрт хил рангда тақдим этилди — қора, кумушранг, оч кўк ва янги бургунди тусида. Батафсил Gorizontда...
Янги iPhone’лар яна қимматлашди — iPhone 18 Pro нархи 1 199 доллардан, Pro Max эса 1 299 доллардан бошланади.

Ҳар иккиси 256 GB хотира билан сотилади. Олдиндан буюртмалар 12 сентябрда, сотувлар эса 18 сентябрда бошланади.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 291
  • 😁 98
  • ❤ 36
  • 👍 28
  • 🤬 13
  • 🗿 9
  • 😡 5
Post #68145 69.2K
Gorizont Бугун Apple'нинг анъанавий йиллик тақдимоти бўлиб ўтади: суратларда намойиш этилиши кутилаётган асосий янгиликлар жамланган. Биринчи буклама айфон, 18 Pro серияси, шунингдек, iPad мини, Apple Watch, AirPods ва бошқа гаджетлар янгиланиши кутилмоқда. Базавий…
iPhone 18 Pro тўрт хил рангда тақдим этилди — қора, кумушранг, оч кўк ва янги бургунди тусида.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 177
  • 🤣 68
  • ❤ 62
  • 😁 11
  • 👍 5
  • 👏 3
  • 👌 1
Post #68144 71.3K
🇷🇺 Қодиров чечен эркакларини соқолларини қисқартиришга, аёлларни эса «матога ўраниб юришни» тўхтатишга чақирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров арабча услуб ва паранжа урфини танқид қилиб, эркакларни узун соқол ва калта шим кийишдан воз кечишга чақирди. У ҳаддан ташқари қалин соқол ва юзни тўлиқ беркитадиган ҳижобларни Чеченистонга хос бўлмаган услуб деб атади.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 1.2K
  • 👍 380
  • 😁 187
  • 🤬 135
  • ❤ 80
  • 🤔 47
  • 🗿 22
Post #68143 67.9K
Бугун Apple'нинг анъанавий йиллик тақдимоти бўлиб ўтади: суратларда намойиш этилиши кутилаётган асосий янгиликлар жамланган.

Биринчи буклама айфон, 18 Pro серияси, шунингдек, iPad мини, Apple Watch, AirPods ва бошқа гаджетлар янгиланиши кутилмоқда. Базавий версиядаги iPhone 18 эса илк бор алоҳида, катта эҳтимол билан баҳорда чиқарилади. Тақдимот Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 155
  • ❤ 61
  • 🤬 22
  • 👍 7
  • 🔥 7
  • 🍾 7
  • 🗿 3
Post #68142 66.2K
🇦🇪🇮🇱🇵🇸 БАА Нетаняҳуни ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужуми ҳақида бир неча кун олдин огоҳлантирган

Бирлашган Араб Амирликлари раҳбари шайх Муҳаммад бин Зоид 2023 йилда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҲАМАС гуруҳи Исроилга йирик ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида бевосита огоҳлантирган. Бу ҳақда манбаларига таяниб Haaretz нашри хабар берди.

ҲАМАСнинг ўша пайтдаги етакчиси Яҳё Синвар Исроилга қарши кенг қамровли қуролли амалиёт режалаштираётгани ҳақида БАА президенти ҳужумдан 10 кун олдин Нетаняҳуга маълум қилган. Муҳаммад бин Зоид бу ҳолат қон тўкилишига олиб келиши, минтақани беқарорлаштириши ҳамда “Иброҳим келишувлари”га зарар етказишини айтган.

Бироқ Нетаняҳу бу маълумотга хотиржам муносабат билдирган. У БАА президентига Исроил ҳар қандай вазиятга тайёрлигини ва эҳтимолий ҳужум кўпроқ Ғазо секторидан эмас, босиб олинган Ғарбий соҳилдан бўлишини айтган.

Нетаняҳу идораси ушбу хабарни мутлақо ёлғон деб атади. Исроил бош вазири идораси Нетаняҳу БАА раҳбари билан кўрсатилган даврда гаплашмагани ва ундан ҳеч қандай огоҳлантириш олмаганини билдирди. БАА Ташқи ишлар вазирлиги эса раҳбарлар ўртасидаги суҳбатларга изоҳ бермаслигини маълум қилди.

Нетаняҳу 7 октябр воқеалари бўйича расмий давлат текшируви ўтказилишини рад этиб келмоқда. Шу йилнинг октябр ойида Исроилда парламент сайловлари бўлиб ўтади. 7 октябр воқеалари сайлов кампаниясининг асосий мавзусига айланган. Нетаняҳунинг асосий рақиби, собиқ генерал Гади Эйзенкот бош вазирни ҲАМАС ҳужуми ҳақида ўнлаб огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдирганликда айблади ва уни вазифасига нолойиқ деб атади. Бошқа бир рақиб Нафтали Беннет эса минглаб исроилликларнинг ўлимига олиб келган муваффақиятсизлик учун жавобгарлик Нетаняҳунинг зиммасида эканини билдирди.

2023 йил 7 октябр куни ҲАМАС томонидан амалга оширилган ҳужумида 1200 га яқин одамни ўлдирилган ва 251 киши гаровга олинган. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари оқибатида шу кунгача 73 650 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.


Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 693
  • ❤ 63
  • 👎 35
  • 😁 12
  • 🤔 7
  • 👏 5
  • 👍 2
Post #68138 64.6K
🇹🇷 Антальянинг Аксулар ва Караёз ҳудудларидаги ўрмон ёнғинига қарши кураш учинчи кундирки давом этмоқда.

Кучли шамол ёнғиннинг тарқалишини тезлаштирмоқда. Ёнғинни ўчиришга 1275 нафар ходим, 45 та ёнғин ўчириш машинаси, 3 та самолёт ва 9 та вертолёт жалб қилинган. Ёнғин ҳали тўлиқ ўчирилмаган.

Батафсил Gorizontда...
  • 😨 164
  • 😢 136
  • ❤ 35
  • 👍 11
  • 😱 11
  • 👎 5
  • 🤬 4
Post #68137 64.1K
🇮🇱 Нетаняху Исроил, Ливан ва Сурия чегарасидаги Хермон тоғининг чўққисига ташриф буюрди.

"Рош Хашана арафасида биз Хермон тоғининг чўққисида турибмиз. Қуйида Дамашқ; бу ерда Ливан ва у ерда — Голан тепаликлари. Биз бутун ҳудудни — Хермон тоғидан Ярмук дарёсигача ва бу ердан Ўрта ер денгизигача назорат қиламиз. Бу мисли кўрилмаган, тўлиқ назорат. Бу биз эришган улкан ютуқлардан биридир.

Биз ҳали қиладиган ишларимиз бор. Асосий мақсад Эрондаги режимни мағлуб этишдир. Биз бунга жуда яқинмиз. Биз охир-оқибат бутун ўқ қулашини биламиз. Биз бунга эришишга қатъий қарор қилганмиз — ва биз буни уддалаймиз", — деб эълон қилди Исроил Бош вазири.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 1.1K
  • 👎 256
  • ❤ 69
  • 😡 52
  • 😁 21
  • 👍 10
  • 🕊 3
Post #68136 64.6K
Gorizont 🇷🇺🇺🇦 Бу тунда ҳам Россия Киев ва бир қатор ҳудудларга «Герань-4/5» дронлари билан зарба берди Тунги зарбаларнинг асосий нишонлари Киев ва унинг атрофи, шунингдек Николаев, Суми, Днепропетровск ва Полтава вилоятларидаги объектлар бўлгани хабар қилинмоқда.…
🇷🇺🇺🇦 Киевдаги турар-жой биносига "Геран-5" дронининг ҳужуми.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 300
  • 🤬 172
  • 😢 33
  • ❤ 25
  • 👎 16
  • 🔥 9
  • 👌 4
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →