TGViewer
Gorizont Gorizont @gorizont_uz · 162K subscribers
Post #69590 46K
“Anthropic” компаниясининг огоҳлантиришича, яқин ойларда сунъий интеллект (СИ) моделлари ўз нусхаларини яратиб, интернетга уланган қурилмалар бўйлаб мустақил тарқала оладиган даражага етиши мумкин.

Бундай дастурлар “AI worms” (СИ қуртлари) деб аталади. Улар оддий компьютер вирусларидан фарқли равишда, турли қурилмаларга мослашиши, заифликларни аниқлаши ва инсоннинг доимий бошқарувисиз тарқалиши мумкин.

Тадқиқотчилар 9 миллиард параметрли СИ моделини тўққиз хил аппарат туридан саккизтасида ишга туширишга муваффақ бўлган. Келажакда бундай моделлар ақлли телевизорлар, кузатув камералари ва бошқа интернетга уланган қурилмаларда ишлаши мумкин. Натижада минглаб қурилмалардан иборат, марказий серверга боғлиқ бўлмаган тармоқ шаклланиши ва уни тўхтатиш қийинлашиши эҳтимоли бор.

Масалан, сунъий интеллект ёрдамида тарқаладиган вирус минглаб уйларнинг кузатув камераларини эгаллаб олиши мумкин. Оддий вирусдан фарқли равишда, у ҳар бир камеранинг дастурий таъминотини ўрганиб, мавжуд заифликларга мослашиши мумкин. Кейин бошқа камераларга, ақлли телевизорларга ёки интернетга уланган қурилмаларга ўтиб, ўз нусхаларини тарқатади.

Асосий хавотир — бундай вирусни тўхтатиш учун битта серверни ўчириш кифоя қилмайди. Чунки унинг нусхалари минглаб мустақил қурилмаларда ишлашда давом этади.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 133
  • ❤ 73
  • 😱 39
  • 😁 16
  • 🤔 12
  • 👍 9
  • 👌 3
More from @gorizont_uz
  1. Oct 18, 2026🇫🇷 Париж, Марсел ва Франциянинг бошқа шаҳарларида машҳур брендларга тегишли дўконлар тал…
  2. Oct 18, 2026🇮🇹 Франция ортидан Италияда ҳам яшаш харажатларининг юқорилигига қарши норозилик намойиш…
  3. Oct 18, 2026iPhone Duo учун олдиндан буюртмалар очилди ва улар шу заҳотиёқ тугади. Apple барча буклама…
  4. Oct 18, 2026🇷🇺🇺🇦 Санкт-Петербургдаги Ozon омбори Украина дронлари ҳужумларидан сўнг ёнмоқда. Батаф…
  5. Oct 18, 2026🇺🇸🇺🇿 АҚШ давлат котиби Марко Рубио Самарқандга йўл олди. У Ўзбекистон ва Ҳиндистонга т…
  6. Oct 18, 2026🇺🇸🇺🇿 Марко Рубио дунёда инқирозлар авж олган пайтда нега Ўзбекистонга боришга қарор қи…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →