Сергей Лавровнинг таъкидлашича, ИШИД террорчилик фаолиятини Россия ва Марказий Осиёга ўтказиш учун Афғонистондан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири бу ҳақда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) минтақавий хавфсизлик бўйича конференциясида баёнот берди. Вазирнинг сўзларига кўра, жангарилар лагерлари Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегаралар яқинида фаолият юритиб, қочқинлар ва сайёҳлар ниқоби остида бу мамлакатларга кириб боришга уринмоқда.
Лавров шунингдек, гуруҳларнинг Марказий Осиё ва Россияга гиёҳванд моддалар савдосини ташкил этишга уринишларини ҳам таъкидлади. Вазирнинг қўшимча қилишича, Москва Тожикистонга ўз чегараларини мустаҳкамлашга ёрдам беришда давом этмоқда ва минтақадаги барча давлатлар, шунингдек, Толибон билан ҳамкорлик қилмоқда.
Батафсил Gorizontда...
