🇫🇷 BBC хабарига кўра, хакерлар Франциядаги юзлаб супермаркетларнинг совутиш тизимларига бузиб кириб, музлатгич ва совутгичлардаги ҳароратни 50°С гача кўтариб юборишган. Айрим дўконларда ҳарорат шу даражада олти соатгача сақланиб қолган.
Ҳужум Carrefour, Monoprix, Intermarché ва Coopérative U каби йирик чакана савдо тармоқларига таъсир кўрсатган. Бузилган озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қилишга тўғри келган, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар миллионлаб еврони ташкил этади.
Le Parisien нашрининг ёзишича, ҳужумчилар Даниянинг Danfoss компанияси томонидан ишлаб чиқарилган тизимлардаги дастурий таъминот заифлигидан фойдаланишган; бу камчилик 2026-йилнинг ёзидан бери маълум бўлса-да, у ҳеч қачон бартараф этилмаган. Париж прокуратураси, шунингдек, ускуналар ёниб кетиши ҳолатлари кузатилганини ҳам маълум қилган. Ҳакерларнинг кимлиги ҳозирча аниқланмаган.
Батафсил Gorizontда...
Post #69448
24K

- 😁 86
- 😱 35
- ❤ 22
- 🤬 16
- 👍 5
- 👌 4
- 🔥 1