Uzum Market носозликдан кейин йўқотишларни қоплайди ва промокодларни совға қилади
Кечаги техник носозликдан сўнг, маркетплейс аста-секин ишга тушмоқда. Компания харидорлар ва сотувчилардан узр сўради ва компенсация эълон қилди:
• носозлик туфайли буюртмани ололмаган харидорлар кейинги харид учун промокод олишади;
• сотувчилар учун логистика ва сақлаш октябр ойи охиригача бепул бўлади;
• франшиза бўйича бериш пунктлари эгаларига олинмай қолган фойда қоплаб берилади.
Бутун мамлакат бўйлаб топшириш пунктлари аллақачон очилган. Буюртмани олиб кетиш учун СМСдаги рақамни ёки у расмийлаштирилган исмни айтинг. Сақлаш муддати узайтирилган, шунинг учун шошилмаса ҳам бўлади.
Батафсил Gorizontда...
Post #69287
51.8K

- ❤ 88
- 🤣 75
- 👍 30
- 👎 12
- 🗿 3
- 👏 2
- 🤔 2