Компания буни режали тизим янгиланиши вақтида юзага келган техник носозлик деб тушунтирган ва кун давомида тиклашни режалаштирган. Шу билан бир вақтда Россиянинг Рязань вилояти, Сасово шаҳридаги Yandex дата-маркази дрон ҳужуми ва ёнғиндан кейин тўлиқ тўхтатилган. Yandex Cloud’нинг Россиядаги
ru-central1-b зонасида электр таъминоти билан боғлиқ узилиш қайд этилган.Yandex’нинг ўзига қилинган ҳужум Россияда CIAN, Россия темир йўллари ва бошқа бир қатор онлайн сервисларда ҳам узилишларга олиб келди. Лекин Uzum ва Yandex ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик борлигига далил йўқ. Аксинча, Uzum’нинг ўзи маълумотларнинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудидаги ўз инфратузилмасида, бир қисми эса Ўзбекистондаги булут серверларида сақланишини билдирган.
Видеода Yandex'нинг Рязандаги дата-маркази ҳужумгача бўлган ҳолатини кўриш мумкин.
Батафсил Gorizontда...