🇷🇺🇺🇿 Wildberries Ўзбекистонда логистика марказини қуриш бўйича келишув имзолади
Wildberries & Russ Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида кўп тармоқли логистика мажмуасини қуриш бўйича инвестиция шартномасини имзолади. 67,3 гектарлик марказ Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани билан чегарадош Боғзор маҳалласида жойлашган бўлади. Лойиҳалаш ишлари аллақачон бошланган ва қурилиш октябрь ойи охирида бошланиши кутилмоқда. Компания камида 7500 иш ўрни яратишни ва камида 2000 кишини ихтисослаштирилган дастурлар бўйича ўқитишни режалаштирмоқда.
Батафсил Gorizontда...
Post #69224
44.5K

- 👍 454
- ❤ 67
- 👎 57
- 🤣 15
- 🤔 10
- 👏 9
- 😡 7